Тезкор хабар: Бугун тунда Сирдарёдаги хонадонларнинг бирида кучли ёнғин содир бўлди — куйиш тан жароҳатини олганлар ва вафот этганлар бор (барчаси бир оила аъзолари)

Тезкор хабар: Бугун тунда Сирдарёдаги хонадонларнинг бирида кучли ёнғин содир бўлди — куйиш тан жароҳатини олганлар ва вафот этганлар бор (барчаси бир оила аъзолари)

@Sirdaryo
Фото: Google Images

2020 йилнинг 20 ноябрь куни соат 03 дан 06 дақиқа ўтганда, Сирдарё тумани ФВБ навбатчи-дипетчерлик хизматига Сирдарё тумани, Ёшлик маҳалласи Ихлос кўчаси 23-уйдаги 3 та вақтинчалик қурилган (времянка) хонанинг 38 кв.м. майдонида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ҳабар келиб тушган.

Ёнғин жойига, жанговар экипажлар соат 03 дан 18 дақиқа ўтганда етиб бориб, 03 дан 21 дақиқа ўтганда қуршаб олинган ва 03 дан 55 дақиқа ўтганда бартараф этилган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ёнғин натижасида, яшаш уйи ичида бўлган, уй эгаси 1974 йилда туғилган М.И. ва унинг ўғли 2001 йилда туғилган М.Қ.ларнинг куйган ҳолдаги жасадлари топилган. Шунингдек, ёнғин содир бўлган хонадонда бўлган уй эгасининг ўғли 2004 йилда туғилган Й.Қ. ва уй эгасининг жияни 2006 йилда туғилган И.Қ.лар куйиш тан жароҳати олганлар. 

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳозирда ҳолат бўйича туман Прокуратураси ва туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Фуқароларимиздан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишларини сўраб қоламиз. Ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлигига бефарқ бўлманг!

Report Page