Мирзаобод туманида мавсум бошидан буён 2195 тонна ғалла ҳосили ўриб олиниб, Республикада биринчи бўлиб амалдаги режа 102,8 фоизга ортиғи билан бажарилди (Зафарнома)

Мирзаобод туманида мавсум бошидан буён 2195 тонна ғалла ҳосили ўриб олиниб, Республикада биринчи бўлиб амалдаги режа 102,8 фоизга ортиғи билан бажарилди (Зафарнома)

@Sirdaryo
Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Мирзаобод туманида 2020 йил ҳосили учун 2000 гектар майдонда ғалла етиштириш режалаштирилган эди. Талофат кўрган ғалла майдонлари инобатга олиниб, 854 гектар майдонлардаги ғалла ҳосилини йиғиб олиш белгиланди.

Мавсумга 10 та ғалла ўриш комбайнлари жалб этилиб, 5 та отряд шакллантирилди. Уларга туман ҳокимлиги, туман ички ишлар бўлими ходимлари ва бошқа ташкилотлардан иборат 45 нафар масъуллар ҳамда 40 та юк автомобиллари, 5 та кўчма устахоналар ва 5 та ёқилғи ташиш воситалари бириктириб берилди.

Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

"Бек кластер" таркибидаги "Мирзаобод универсал трайд" МЧЖ ғалла майдонларида ҳосилдорлик юқори бўлганлиги боис Республикада биринчи бўлиб шартномавий режани ортиғи билан бажардилар.

Далаларда хали ғалла ўрими давом этмоқда.

Мирзаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Report Page