Сардоба тумани "қолоқ" туманга тушиб қолишининг асосий сабаблари тушунтирилди
@SirdaryoАввал хабар берганимиздек, "Қониқарсиз" деб топилган Сардоба тумани ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг очиқ сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессияда туман ҳокими Абдуазим Хидиров тез кунларда Сардоба тумани "Дўстлик" маҳалласида "Oqsaroy group" МЧЖнинг лойиҳаси ишга тушишини маълум қилганди.
Туман ҳокими сессияда Сардоба тумани "қолоқ" туманга тушиб қолишининг асосий сабабларини изоҳлади.
"Сардоба туманининг "қолоқ" туманга тушиб қолишига асосий сабаблардан бири бу - саноат ишлаб чиқариш улушининг вилоятимиздаги бошқа туманларга қараганда камлиги бўлса, кейинги ўринларда пандемия ва сув омборидаги фожеадир. Талофатлар бартараф этилди, пандемия шароитида яшаш ва меҳнат қилиш кўникмаларини озми-кўпми эгалладик. Эндиликда биз сектор зиммасида саноат ишлаб чиқаришни кўпайтиришдан иборат.
Биз туманда саноат ишлаб чиқариш улушини ўтган йилга нисбатан 2 баробар оширамиз. Вазиятдан чиқишнинг бирдан-бир йўли бу тадбиркорлар сонини кўпайтиришдир. Бошимизга келган синовларда кўрдик кимлар ёнимизда турганини. Бизга дарс бўлди. Энди тадбиркорлар қачон муаммо билан келар экан, деб кутиб ўтирмаймиз. Ўзимиз тадбиркорлар фаолиятини бирма-бир ўрганиб чиқамиз", - дейди туман ҳокими ўз сўзида.
Сессияни жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин:
https://www.facebook.com/sirdaryopress/videos/340961380660129
Сессия давом этмоқда.