«Тез кунларда Сардоба тумани "Дўстлик" маҳалласида "Oqsaroy group" МЧЖнинг лойиҳаси ишга тушади» — Сардоба тумани ҳокими Абдуазим Хидиров
@Sirdaryo
Аввал хабар берганимиздек, "Қониқарсиз" деб топилган Сардоба тумани ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг очиқ сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессияда туман ҳокими Абдуазим Хидиров тез кунларда Сардоба тумани "Дўстлик" маҳалласида "Oqsaroy group" МЧЖнинг лойиҳаси ишга тушишини маълум қилди.
"Тез кунларда Сардоба тумани "Дўстлик" маҳалласида "Oqsaroy group" МЧЖнинг лойиҳаси ишга тушади. Лойиҳа доирасида 500 та янги иш ўрни яратилиши назарда тутилган. Бу яратиладиган иш ўринларининг 80 фоизига "темир дафтар" га киритилган оила аъзолари банд қилинади", - дейди Абдуазим Хидиров.
Сессияни жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин:
https://www.facebook.com/sirdaryopress/videos/340961380660129
Сессия давом этмоқда.