«Гулистон давлат университети ётоқхонасида беморлар учун махсус жой хозирланмоқда» — Гувоҳлар Гулистонда содир бўлган вазият ортидан беморлар хавфсиз ҳудудларга кўчирилаётганлигини таъкидлашмоқда

«Гулистон давлат университети ётоқхонасида беморлар учун махсус жой хозирланмоқда» — Гувоҳлар Гулистонда содир бўлган вазият ортидан беморлар хавфсиз ҳудудларга кўчирилаётганлигини таъкидлашмоқда

@Sirdaryo
Фото: "Sirdaryo Xabarlari"

Аввал хабар берганимиздек, бугун 7 октябрь куни соат 08:13да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши содир бўлди. 

"Ҳосил бўлган кинетик зарба тўлқинидан бино ойналари парчаланиб, фуқароларга тан жароҳати етган. Таъкидлаш жоизки, зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли хизматларнинг ходимлари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларни хавфсиз ҳудудга кўчирдилар. Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаролар аниқланмаган. Вазият тўлиқ назоратга олинган", - дейилганди Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий баёнотида.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, айнида дамда Гулистонда содир бўлган вазият ортидан беморлар хавфсиз ҳудудларга, хусусан Гулистон давлат университети ётоқхонасига, шунингдек шаҳардаги клиник ва шифохоналарга зудлик билан махсус шароит ва жиҳозлар тайёрлашиб, уларни кўчиришмоқда.

Тафсилотларни биз билан кузатинг...

Report Page