Тезкор хабар: Гулистон шаҳрида жойлашган "Алпомиш" спорт мажмуасида қаттиқ гумбурлаган овоз эшитилди (айтишларича, нимадир портлаган)
@Sirdaryo
Хабар беришларича, бугун айни вақт соатлар оралиғида Гулистон шаҳрида жойлашган "Алпомиш" спорт мажмуасида қаттиқ гумбурлаган овоз эшитилган ва нимадир портлаган.
"Алпомишда кислород балони портлади", - дейилади бизга келган хабарда.
Маълумот ўрнида, мазкур мажмуада коронавирус касаллигига чалинган беморлар даволанишмоқда.