Ажал
@SirdaryoҚоронғиликда ўзимни ноқулай сезаман. Совқотяпман.
Бир неча соат олдин тунги қисқагина ишим менга бирваракайига нақд беш минг доллар келтириши керак эди.
Пако ҳам келди, аммо нимадир чаппасига кетди.
Сиреналарнинг чироғи юзимга нур сочади. Оқ халатли одам оёғимнинг бармоғига ёпиштирилган ёрлиқдаги исм-фамилиямни ўқийди. Мен унга жавоб қайтаролмайман.
Том Оденкранс
#Мутолаа