БАҒРИТОШ
Sirdaryo XabarlariИЧКАРИДА операция давом этар, ташқарида аёл ва қизи йигитчага умр тилаб илтижо қилишарди. Бирдан эшик очилди-ю, доктор чиқиб беморга қон кераклигини айтди. Она бир зум иккиланиб қолди. Шунда қизалоқ: “Акам билан қон гуруҳингиз бир хил-ку” — деди, лекин аёл қон беришдан бош тортди... Йигитчага қизалоқнинг қонини қуйишди.
“Тошбағр аёл экан”, — ўйларди врач.
“Худбинлик ҳам шунчалик бўладими?” — ҳайрон қоларди ҳамшира.
“Агар дадам бўлганларида...”, — ўксинарди қазалоқ.
Аёл эса бу пайтда ўзини тузалмас дардга маҳкум этиб кетган эрини ичида қарғар, фарзандига Худодан шифо тиларди.
Ичкарида ҳаёт ва ўлим кураши давом этарди.
Гулчеҳра МАТЁҚУБОВА
#Мутолаа:
Дунёдаги энг қисқа ҳикоя