Ховослик қиз, куппа-кундузи ўз қўшнисини "тунади"

Ховослик қиз, куппа-кундузи ўз қўшнисини "тунади"

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Google Images

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 1998 йилда Ховос туманида туғилган Ҳамидова Шоира (барча исм фамилиялар ўзгартирилган), уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож килиб, ўғирлик жиноятини қуйидаги ҳолатда қасддан содир этган.

Жабрланувчи билан айбланувчи бир кўчада ўзаро қўшни бўлиб истиқомат қилишади. Лобар Юнусова (жабрланувчи) бошқа қўшнисининг уйига “Ис” қилаётганлиги сабабли боради. Буни шу ерда бўлган айбланувчи Ш.Ҳамидова кўради ва уйга кириб кетганидан сўнг “Ис” бўлаётган жойдаги шахсларга уйимга бориб келай деб чиқиб кетиб, у 2019 йил 25 апрель куни соат 13:10 да ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Ховос туман, Фарход маҳалласида яшовчи фуқаро Юнусова Лобарнинг яшаш хонадонининг қўшимча орқа томонидаги кириш эшигини очиб, яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш хонадони ётоқхонасида жойлашган шкаф ичида турган аёллар қўл сумкаси ичида бўлган 10 дона 100 АҚШ долларлик купюрадаги жами 1.000 АҚШ доллари, 82 дона 10.000 сўмлик, 1 дона 5.000 сўмлик, 10 дона 50.000 сўмлик купюрадаги жами 1.325.000 сўм миқдоридаги пулларни, бир дона 2.200.000 сўмлик тилла занжир, бир комплект 1.600.000 сўмлик оч яшил кўзли тилла узук-сирға, бир комплект 1.600.000 сўмлик тўқ яшил кўзли тилла узук-сирға ва бир жуфт 300.000 сўмлик қизил кўзли болалар тилла сирғаларини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.

Мавзуга доир: Ховос туманидаги ўғрилик жинояти кузатув камералар ёрдамида фош этилди.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни фуқаро  Ш.Ҳамидова содир этганлиги аниқланиб, ундан 10 дона 100 АҚШ долларлик купюрадаги жами 1.000 АҚШ доллари, олти дона 50.000 сўмлик купюрадаги жами 300.000 сўм миқдоридаги пуллар ҳамда бир дона тилла занжир, икки дона узук, уч жуфт сирғалар ашёвий далил сифатида олиниб, бу ҳақида баённома расмийлаштирилган.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, Ш.Ҳамидова ўзининг юқоридаги уй-жой ва бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож килишда ифодаланган жиноий харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «г» бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этган.

Эндиликда, Ш.Ҳамидова қилмишига яраша Қонун олдида жавоб бермоқда.

З.С.Примқулов,
Ховос тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси лейтенант                                

Report Page