Ховос туманидаги ўғрилик жинояти кузатув камералар ёрдамида фош этилди.

Ховос туманидаги ўғрилик жинояти кузатув камералар ёрдамида фош этилди.

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Google Images

Эндигина ўттиз ёшни қаршилаган, Янгиер шаҳрида туғилган Маматов Шавкат (барча исм фамилиялар ўзгартирилган) томонидан, уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож килиб, ўғирлик жиноятини қасддан содир этилган.

Жорий йилнинг 2019 йил 12 февраль куни соат 17:25 да ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида, Ховос туман, Дўстлик маҳалласида яшовчи фуқаро Султонова Муяссарнинг хонадонига, дарвоза эшиги очиқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда дарвоза орқали кириб, дастлаб эшик зулфида бўлган уй ва сейф калитларини хонадон эгаси М.Султоновага билдирмаган ҳолда олиб, М.Султонованинг кўчага чиқиб кетишини пойлаб туради. Бироз вақт ўткач М.Султонова кўчага чиқиб кетган вақтда уйнинг ётоқхонасига кириб у ерда бўлган темир сейфни калит билан очиб, темир сейф ичида бўлган 11.000.000 сўм миқдоридаги пуллардан 8.520.000 сўм миқдоридаги пулларни яширин равишда талон-тарож қилиб, воқеа жойидан яширинади.

М.Султонова хонадонида содир бўлган ўғрилик жиноятини пайқагач, тезкорлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилади.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Ш.Маматовдан 128 дона 50.000 сўмлик купюрадаги ва 178 дона 10.000 сўмлик купюрадаги жами 8.180.000 сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинади.  

Дактилоскопик экспертизанинг 15-февраль 2019 йилдаги 8-сонли хулосасига кўра, гумон қилинувчи Ш.Маматовнинг бармоқ излари жиноят содир этилган жойда қолдирилганлиги аниқланади.

Шундай килиб, Ш.Маматов ўзининг юқоридаги уй-жой ва бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож килишда ифодаланган жиноий харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «г» бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этганлиги исботланади.

Тергов ҳаракатларини олиб борган Ховос тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси лейтенант З.Примқулов мазкур жиноятнинг фош этилишининг асосий сабабини маълум қилди:

- Жиноятнинг очилишида асосий сабаб шундан иборат бўлдики, дейди З.Примқулов - ушбу уйга яқин бўлган Тошкент сув таъминоти, биноларини сақлаш дистанцияси Ховос участкасининг назорат ўтиш жойига ўрнатилган видеокузатув мосламасидаги тасвирлар жиноятнинг фош этилишида ёрдам берди. 

Эндиликда, Ш.Маматов қилмишига яраша Қонун олдида жавоб бермоқда.

Хулоса шуки, бугунги кунда кузатув камераларининг маҳалла худудларига ва кўп-қаватли турар жойлар, савдо-расталарига ўрнатилиши - юқоридаги каби жиноятларнинг барвақт олдини олишга хизмат қилаётганлигини унутмаслигимиз керак.

Ойбек Номозов

Report Page