Иккинчи ҳолат: Жорий йилнинг 17 май куни 4 кунлик ҳужжатсиз туғилган ўғил фарзандини 200$га сотаётган Жиззахлик аёл Гулистонда қўлга олинди

Иккинчи ҳолат: Жорий йилнинг 17 май куни 4 кунлик ҳужжатсиз туғилган ўғил фарзандини 200$га сотаётган Жиззахлик аёл Гулистонда қўлга олинди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Google Images

2019 йилнинг 17 май куни, Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган тадбир давомида Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, Ғалаба МФЙда истиқомат қилувчи У.Ж. ўзининг 2019 йилнинг 13 май куни хужжатсиз туққан ўғил фарзандини фуқаро М.Н. га 200 (икки юз) АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.

Мавзуга доир: Гулистонда икки кунлик чақалоқнинг нархи 2 миллион сўмга баҳоланди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ
матбуот хизмати

Report Page