Гулистонда икки кунлик чақалоқнинг нархи 2 миллион сўмга баҳоланди

Гулистонда икки кунлик чақалоқнинг нархи 2 миллион сўмга баҳоланди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Google Images

2019 йилнинг 15 май куни, Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган тадбир давомида Гулистон шаҳар, Бўстон МФЙда истиқомат қилувчилар Б.А. ва Б.Л. фуқаро Б.А.нинг 2019 йилнинг 13 май куни туққан фарзанди М.Ш.ни фуқаро Д.З.га 2.000.000 сўмга сотган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ
матбуот хизмати

Report Page