Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги 11-синф битирувчи қизларнинг 9 нафари иш билан таъминланди.
sirdaryo_xtb
Сирдарё вилояти Оқолтин туманда 18 та умумтаълим мактаби бўлиб, 2019-2020 ўқув йилида жами 607 нафар ўқувчилар 11-синфни тамомлашди. Шундан, 597 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга ҳужжат топширишди. Аввал хабар берганимиздек, битирувчи ўқувчилар ғалладан бўшаган ер майдонларига деҳқончилик қилишиб, иш билан банд қилинган эди.

Бу йил 11-синф битирувчиларини 285 нафари қизларни ташкил этади. Туманда хотин-қизлари учун муносиб иш шароитлари яратилди. Чунончи, Ўзбекистон-Россия-Туркия ҳамкорлигидаги “TARGET” тикув-трикотаж қўшма корхонаси шулар жумласидандир. Мазкур корхонада бугунги кунда тумандаги 5- ва 15-умумтаълим мактабларининг битирувчи қизларидан 9 нафари тикувчи бўлиб ишламоқда.
Ушбу корхонада иш бошлаган тумандаги 5-умумтаълим мактаби битирувчиси Хонтўраева Мадина корхонада иш тажрибасини ошириб, келажакда ўзининг тикув корхонасини очишини ва ўзига ўхшаган ёшларни иш билан таъминлашини таъкидлади.