"Ҳар бир ёшга бир гектар" лойиҳа доирасида Сирдарё вилояти Оқолтин тумани 11-синф битирувчилар — илк ҳосилни териб олмоқда.
Sirdaryo_xtbБугунги кунда ёшларни бандлигини таминлаш мақсадида Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳокими томонидан "Ҳар бир ёшга бир гектар" лойиҳаси асосида тумандаги мактабларнинг 11-синф битирувчиларига 1 гектардан ер берилди. Ҳозирда илк деҳқончиликни бошлаган битирувчилар ўзлари етиштирган полиз махсулотлари йиғиб олишмоқдалар ва Оқолтин тумани деҳқон бозорларида ўз маҳсулотларини сотишмоқдалар.

Ёшларда деҳқончилик бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида тумандаги 7,8,10,12-мактаб битирувчиларига ғалладан бўшаган ер майдонига кечки экин экиб, ўзини бандлиги таъминлаш истагида бўлган ўқувчилар учун амалий семинар ташкил қилинди.


Семинарда туман ҳокими ўринбосари А.Хайдаров ва маҳаллий деҳқонлар ўқувчи-ёшларнинг деҳқончилик сир-асрорлари, сабзавот, полиз ва дуккакли маҳсулотлар етиштириш юзасидан “маҳорат сабоқ”лари ўтишди.



Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати