Ширин шаҳри – кеча ва бугун...

Ширин шаҳри – кеча ва бугун...

@shirin_xabarlari
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Хабарингиз бор, Ширин шаҳрида бўлаётган йирик ўзгаришлар ва амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини акс эттириш мақсадида "Кеча ва бугун" рукни ташкил қилинди.

Ушбу рукннинг илк сонида Ширин шаҳрига кириш қисмининг аввалги – эски ҳолати ва янги кўриниши эълон қилинган эди. Лойиҳанинг бугунги сонида энергетиклар шаҳри ҳисобланмиш Ширин шаҳрида жойлашган "Фарҳод ГЭС" нинг қурилиши ва ташкил топиши бўйича тўхталиб ўтамиз.

“Фарҳод ГЭС” — Сирдарёнинг ўрта оқимида, Фарҳод гидроузелида жойлашган гидроелектр станция. ГЭС қурилиш ҳақидаги қарор 1942 йил 18 майда қабул қилинган бўлиб, қурилиш 1943 йил 10 февралда умумхалқ қурилиши сифатида — ҳашар йўли билан бошланган.

Қурилиш жараёни

1948 йилда биринчи гидроагрегати ишга туширилган, 1949 йил июнь ойидан ўрнатилган умумий қуввати 126 МВт бўлган 4 та гидроагрегат тўла қувват билан ишлай бошлади, 1951 йилда станция саноат фойдаланишига қабул қилинди.

Қурилиш жараёни
Қурилиш жараёни

“Фарҳод” ГЭС Сирдарё вилояти шаҳар ва туманларини, шунингдек, "Бекободцемент", "Ўзбекистон металлургия комбинати" каби йирик корхоналарни электр энергияси билан доимий таъминлаб келмоқда. Қувватлар 110, 35,6 кВ кучланишда узатилади. Мазкур гидроэлектр станция Ўрта Осиё Бирлашган энергетика тизими ("Энергия" бирлашган диспетчерлик маркази)га уланган.

Қурилиш жараёни
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги
Фото: "MInenergy.uz"
Фото: Ширин инвестициялар ва ташқи савдо бўлими

Ҳозирги кунда мазкур йирик электр станциясининг ишлаб чиқариш самардорлигини ошириш мақсадида лойиҳа қиймати 58,7 миллион еврога тенг модернизация ишлари олиб борилмоқда. Ушбу жараён жорий йилнинг декабр ойида тўлиқ якунланиши кўзда тутилган.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page