Ширин шаҳри "Кеча ва бугун"...

Ширин шаҳри "Кеча ва бугун"...

@shirin_xabarlari
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Янги Ўзбекистонда диёримиз ҳар жабҳада юқори марралар сари одимламоқда. Иқтисод, сиёсат, ижтимоий ҳаёт, спорт, таълим ва ҳоказо. Биз бугун янгиланишлар, ўзгаришлар даврида яшаяпмиз. Олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар Республикамизнинг барча нуқталарида ўз натижасини бериб келмоқда. Хусусан, Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида ҳам бугунги кунда улкан ўзгаришлар, юксалишлар талайгина. Буни таълим, спорт, бунёдкорлик ва бошқа соҳаларда яққол кўришимиз мумкин.

Бугундан Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан Ширин шаҳрини кечаги ва бугунги кўринишини ўзида акс эттирадиган "Кеча ва бугун" рукни доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ўзгаришлар омма эътиборига кенг ёритиб борилади.

Ширин шаҳрига кириш қисмининг аввалги кўриниши
Ширин шаҳрига кириш қисмининг ҳозирги кўриниши

"Кеча ва бугун" рукнини шаҳримизга кириш қисми бўлган ҳудуддаги ўзгаришлардан бошладик.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page