Ўзбекистон-Корея бизнес форуми натижалари Гулистон туманида
@guliston_t_press
Бугунги кунда Гулистон туманида тадбиркорликни ривожлантириш, хорижий инвесторларни жалб қилиш учун инвестицион муҳитни яхшилаш, янги иш ўринларини яратиш борасида кўплаб самарали ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Туманда хорижий инвесторлар учун яратилаётган шароитлар, хамкорлик учун очиқлик ўз самарасини кўрсатмоқда.
Хусусан, 2022 йилнинг 6 ойи давомида 5,1 млн.долларлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиб, белгиланган прогноз режа 3 баробар кўп бажарилишига эришилди. Хозирда Хитой, Буюк Британия ва Туркия давлатлари билан хамкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йилни “Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро алмашинувлар йили” деб эълон қилинган эди. Хабарларингиз бор, Сирдарё вилоятида ташкил этилган Ўзбекистон-Корея бизнес форуми доирасида ҳар икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги ҳамкорликка қизиқишлари ортаётганини намоён этгандилар.
Жанубий Корея Республикасининг " HANJIN AGRICULTURE AND INDUSTRY Co.LTD" компанияси вакиллари ҳамда Гулистон туман ҳокими Сайдимқул Бегимқулов билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида хорижий меҳмонлар Корея технологиялари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, "SMART" иссиқхоналар фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экпортини амалга ошириш юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.



Жанубий Корея Республикасининг "HANJIN AGRICULTURE AND INDUSTRY Co.LTD" компанияси вакиллари томонидан билдирилган таклифлар асосида туман ҳокимлиги томонидан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда мақбул келадиган дастлабки экин ер майдони таклиф этилиб, ушбу ер майдони белгиланган тартибда "E-auksion" электрон платформаси орқали сотиб олиш мумкинлиги билдирилди.

Музокаралар якунида, ўзаро келишувлар асосида "HANJIN AGRICULTURE AND INDUSTRY Co.LTD" компанияси билан Гулистон тумани ҳокимлиги ўртасида 3 (уч) босқичда жами қиймати 10 млн. доллар бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича англашув МЕМОРАНДУМИимзоланди.


Ушбу инвестицион лойиҳаларнинг ишга тушиши натижасида туманимизнинг экспорт салоҳияти юксалиб, 100 дан ошиқ янги иш ўринлари яратилиши қўзда тутилган.
Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати