Яна бир қанча туманларда радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди
ИИВ ЙҲХББ
Радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилиши бошланганлиги ҳақида хабар берилган эди. Яна 4 та ҳудудда радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Булар:
- Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 4 та интелектуал видеокамера ва 2 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;
- Қашқадарё вилояти, Муборак туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 4 та интелектуал видеокамера ва 1 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;
- Қорақалпоғистон Республикаси, Қонликўл туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 3 та интелектуал видеокамера ва 3 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;
- Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 2 та интелектуал видеокамера ва 3 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган.
Яқин фурсатларда бошқа ҳудудлардан ҳам бу сингари ҳуқуқларнинг савдога чиқарилиши кўзда тутилган.