Радар ва камералар ўрнатиш жойлари савдога чиқарилиши бошланди

Радар ва камералар ўрнатиш жойлари савдога чиқарилиши бошланди

ИИВ ЙҲХББ

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 21 апрелдаги 232-сон қарори асосида радар ва камералар ўрнатиш жойлари "E-auksion" савдо майдончаси орқали сотилиши белгиланган эди. Ушбу қарорга асосан онлайн-аукционлар Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган Регламент асосида ташкил этилади.

Объект онлайн-аукционда ғолиб бўлган тадбиркорга мулк ҳуқуқи асосида чекланмаган муддатга, бошқа тадбиркорларга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади. Лотнинг жой дислокацияси, ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги 2 йилда аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади.

Ҳозирда:

  • Хоразм вилояти, Боғот туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 4 та интелектуал видеокамера ва 2 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган:
  • Хоразм вилояти, Хива шаҳрида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 4 та интелектуал видеокамера ва 1 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган:
  • Наманган вилояти, Косонсой туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 1 та интелектуал видеокамера ва 1 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган.

Яқин фурсатларда бошқа ҳудудлардан ҳам бу сингари ҳуқуқларнинг савдога чиқарилиши кўзда тутилган.