🧍♂️ Бағдодликлар скандинавча юришда иштирок этишди — Сирдарёда-чи?
https://telegra.ph/Tezkor-habar-10-15-2Боғдод туманида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида “Соғлом ҳаёт учун – 5000 қадам” шиори остида “Скандинавча юриш” марафони ўтказилиб, аҳолига ҳақиқий байрам кайфияти улашди.
Тадбир Президентнинг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ–6099-сонли Фармони ижроси доирасида амалга оширилди. Ушбу ҳужжатда “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш” асосий вазифа сифатида белгилаб қўйилган бўлиб, юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол ҳамда Workout (маҳалла фитнеси) спортнинг устувор турлари сифатида қайд этилган.
Қувонарлиси, бу йўналишда вилоят спорт бошқармаси ва унинг тизимидаги муассасалар томонидан қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Аммо соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, аҳолининг жисмоний фаоллигини оширишда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда вилоят Маҳаллалар уюшмасининг иштироки ва ташаббускорлиги етарлича сезилмаяпти.
Ҳолбуки, мазкур фармонда бу идоралар ҳам аҳоли ўртасида соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, турли спорт тадбирларини мунтазам ташкил этиш бўйича масъул ташкилотлар сифатида аниқ белгиланган. Савол туғилади: қоғозда белгиланган вазифалар амалда қачон тўлиқ ҳаётга татбиқ этилади?
Ахир биз ҳам соғлом ҳаёт сари қадам ташлашни, ана шундай тадбирларда иштирок этиб, қадамларимиз билан соғлом келажакка ҳисса қўшишни истаймиз-ку.