Ёқсангиз зарар, ёқмасангиз кони фойда
https://telegra.ph/Tezkor-habar-09-29Ўлкамизда куз. Дарахтлар олтинранг тўн кийишни бошлади. Ҳа, улар жонзотлар каби қишга тайёрлана бошлади. Тез орада бор баргларини тўкиб, атрофига хазондан гилам тушайди. Айни барглари жойида қолдирилса ё йиғиб кўмиб қўйилса ўғитга айланиб яна ўзига ва бошқа ўсимликларга фойда келтириши мумкин. Аммо кўпчилик уларни йиғиб, тезроқ йўқ қилиш учун ёқиб юборади. Натижада бу табиатга зарар келтириши баробарида саломатлигимизга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Яъни баргларни ёқиш кўп миқдорда углерод оксиди (CО), углерод диоксиди (CО₂) ва бошқа зарарли газлар ажралишига сабаб бўлади. CО₂ — иссиқхона газларидан бири бўлиб, глобал исишнинг кучайишига сабаб бўлади. Атфосферада босимнинг осишига олиб келади. CО эса одамнинг қонида кислород ташувчи гемоглобин билан бирикиб, кислород етишмовчилигини келтириб чиқаради.
Маълумотларга кўра, баргларни ёқиш ҳавода зарарли чанг заррачалари(ПМ2.5)ни кўпайтиради. Бу заррачалар ўпка ва юрак-қон томир касалликларини кучайтиради. Олдиндан бу касаллик билан оғриган беморларнинг аҳволи янада ёмонлашиши мумкин.
Барг ёқилганда ажраладиган тутун таркибида бензопирен ва кансероген моддалар ҳам бўлади. Бу моддалар:
- Астма ва бронхитни кучайтиради.
- Нафас йўлларида яллиғланиш келтириб чиқаради.
- Узоқ муддатли таъсирда ҳатто саратон хавфини ошириши мумкин.
Бу каби кўплаб сабаблар борки инсон органларига зарар етказиши мумкин. Бундай ҳолатларни олдини олиш учун эса биздан талаб қилинадиган иш оддий ва осон, яънм тўкилган япроқларни ёқмасак бас,уни ўрнига йиғиб кўмиб қўйсак баҳорда жуда фойдали ўғитга айланади. Хуллас, боғингиздаги хазонни ёқманг! Зеро, атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга ҳамма дахдор ва ундан бирдек манфаатдордир.
Муштарий ТОШПЎЛАТОВА, Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабининг 11-синф ўқувчиси.