Тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли қатлами учун Гулистон туманида сайёр қабул ташкил этилди.
https://telegra.ph/SSB-11-19
Аҳолини мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида Сирдарё вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси томонидан вилоятда қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар соғлиғини тиклашда жуда қўл келмоқда.

Бугун, мазкур бошқарма бошлиғи Акбархон Мирзахонов ташаббуси билан Гулистон туман тиббиёт бирлашмасида туман ҳудудида яшаётган ва тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган аҳоли қатлами вакиллари учун сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулга турли тоифадаги фуқаролар ташриф буюришиб, турли масалаларда мурожаат этди. Етти нафар фуқаро санитар тартибида ўз соғлиқларини тиклаш учун йўлланма сўраган бўлса, уч нафар фуқаро эшитиш мосламаларини олишда амалий ёрдам сўради. Яна икки нафар фуқаро эса ногиронлик аравачаси билан боғлиқ масалада мурожаат этди.

Шу жойнинг ўзида, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан мурожаатчилар мурожаати кўриб чиқилди ва саккиз нафар фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди. Беш нафарига соғликларини тиклаш учун санаторияга йўлланма, икки нафарига ногиронлик аравачаси, икки нафар фуқарога эшитиш мосламасини беришди.

Бошқарма бошлиғи, қолган тўрт нафар фуқаронинг мурожаатини тез кунларда ҳал этиш бўйича масъулларга шу ернинг ўзида кўрсатма берди.

Шундан сўнг бошқарма бошлиғи, туманнинг "Ибрат" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилиб келаётган ва касаллиги туфайли анча вақтдан буён уйда ётиб қолган якка ёлғиз фуқаро Ҳалима Бобаёрова холидан ҳам хабар олди ва у кишига бошқарма томонидан ногиронлик аравачасини топширди.
Ғулом ПРИМОВ,
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати