Сардобада йод, йод танқислиги сабаб келиб чиқиш эҳтимоли катта бўлган касалликлар уни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.
https://telegra.ph/SSB-11-10-5
Биламизки, йод танқислиги руҳий ва ақлий қобилиятларнинг бузилишига, интеллектни пасайишига, буқоқ ривожланишига, қалқонсимон безнинг ишдан чиқишига, болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишининг секинлашишига, қолаверса, ҳомиладор она қорнидаги ҳомилани шаклланишига салбий таъсир кўрсатади.


Юртимизда, шу ва шунга ўхшаш ҳолатларни олдини олиш, болалар ва оналарни йод препаратлари билан бепул ва ўзликсиз таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда "Ёрқин миллат" дастури доирасида кенг кўламли ишлар бошланган эди.


Аммо, лекин йод препаратларининг акса таъсири, уни қўлланишидаги хатоликлар сабаб, Наманган вилояти Чуст туманида боғча тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчилари ўртасида юзага келган нохуш ҳолат эса, турли туман гап сўзларга, мунозараларга сабаб бўлганди.


Ушбу ҳолат, нафақат ҳуқуқ тартибот органлари, соғлиқни сақлаш соҳаси экспертлари томонидан ўрганиб чиқилгач, мазкур препаратларни қўллашдаги хатоликларга ҳуқуқий баҳо берилганди.


Сардоба туманида Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда туман прокуратураси ташаббуси билан ташкил этилган йод танқислиги, уни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирида эса, турли туман гап сўзларга сабаб бўлган, йод препаратлари, ундан самарали фойдаланиш йўллари тўғрисида сўз юритилди.

Мазкур тадбирга, Гулистон тиббиёт кластери, унинг эндокринология бўлими мутахассислари ҳам жалб этилиб, улар томонидан йод, йод етишмовчилиги сабаб келиб чиқиши мумкин бўлган инсон организмидаги ўзгаришлар тўғрисида, сўнгра ушбу ўзгаришларни олдини олиш учун тавсия этилган йод препаратлари, уни қабул қилиш дозалари тўғрисида сўз юритилди.


— Ва, шу билан бирга, тарғибот тадбири давомида аҳолимиз орасида йод танқислиги сабаб келиб чиқиши мумкин бўлган касалликлар, уни олдини олиш, касалликларни барвақт аниқлаш, касалликка мойил бўлган оналар ва болаларни рўйхатини шакллантириш ва уларни йод препаратлари билан узлуксиз таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш каби долзарб ва муҳим масалаларга аҳамият қаратдик, — дейди туман прокурори ёрдамчиси Шоҳруҳ Абдуқодиров.— Чунки, мамлакат ривожи, порлоқ келажаги ўсиб келаётган ёш авлодга боғлиқ. Бу масала эса, нафақат давлатимиз раҳбарини, ҳуқуқ тартибот идоралари, соҳа ходимларининг диққат марказида бўлиб турибди.


Энг муҳими, Сардоба туманидаги 15-сонли Давлат мактабгача таълим муассасаси, Қўрғонтепа маҳалласи ҳудудида жойлашган Ғофур Ғулом оилавий шифокорлик пунктида ташкил этилган тарғибот ва ташвиқот тадбирлари давомида "Антиструмин" куни тадбирларини ўтказиш ва шунингдек, аҳолига йод моддаларига бой бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш, йод етишмовчилиги оқибатида келиб чиқадиган касалликларни олдини олиш каби масалларга аҳамият қаратилиб, келгусида қилиниши зарур бўлган ишлар, нафақат соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, маҳалла, кенг жамоатчилик олдида турган долзарб ва муҳим масалалар юзасидан маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати