Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари Сирдарёга ташриф буюрди
https://telegra.ph/SSB-10-25-2
Ўзбекистонда илк бора давлат тиббий суғурта тизими билан боғлиқ тажриба синов ишлари жорий йилнинг 1 июнидан Сирдарёда бошланган. Қолаверса, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ўрнида Гулистон тиббиёт кластерини ташкил этиш уни ишга тушириш борасидаги ишлар эса Сирдарёда бошлаб юборилган.





Ушбу ишларни бориши, соҳада мураккаб ва юқори технологик амалиётлар қандай жорий этилгани билан танишиш мақсадида Сирдарёга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари ҳамда давлат тиббий суғурта жамғармаси вакиллари ташриф буюрди.





Дастлаб, улар Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошлиғи Рустам Юлдашев ҳамроҳлигида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалида бўлишиб марказ имкониятлари билан танишди.












Болалар жарроҳлик ва жароҳатлар бўлими, Катталар анестезиология-реаниматология бўлими, кардиотерапевтик реанимация бўлими, токсикология ва экстракорполрол тозалаш бўлимларида бўлишиб, у ерда беморларни даволаниши учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Ва соҳа мутахассисларига ўзларининг муҳим тавсияларини беришди.
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати