Гулистонлик акушерлар Япониянинг 100 минг АҚШ долларлик грантини қўлга киритди
https://telegra.ph/SSB-10-05-6
Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси акушерлик комплекси шифокорлари Япониянинг "Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам" дастурида ўз лойиҳалари билан иштирок этиб имтиёзли грант соҳиби бўлди.


-Ҳомиладор ва тўққан аёлларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш тизимини Гулистонда йўлга қўйиш борасидаги янги, инновацион лойиҳамиз асосида иштирок этдик,-дейди туғруқ комплекси мудири Шаҳло Назарова.-Лойиҳа ташаббускорлари тақдим этган лойиҳамизни ўрганиб чиқишди. Маъқул бўлган бўлса керак, бизга 100 минг АҚШ долларлик грантни тақдим этди.



Яқинда мазкур акушерлик комплексига Япониянинг KIKO GLOBAL CO,.LTD ташкилоти ўтказилган грант лойиҳа асосида умумий қиймати 90900 АҚШ доллари миқдоридаги 1 та жарроҳлик столи, 1 та ўпкага сунъий ҳаво бериш жиҳози ART-300, 1 та замонавий жарроҳлик жиҳози ACUTOR SR-II, 1 та Операционная лампа CR Operation Light Crystal series CR04SC, 1 та Электрокардиограф 8100 каби тиббий асбоб ускуналарни тақдим этди.



Энди гулистонлик акушер ва гинекологлар грант лойиҳа асосида Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг акушерлик комплексига келтирилган замонавий, энг сўнги русумдаги тиббий жиҳозлардан фойдаланган ҳолда тўққан ва туғиш ёшидаги аёлларга малакали тиббий хизмат кўрсатади.
Ғулом ПРИМОВ,
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати