Сирдарёда "Мalham med" хусусий клиникаси фойдаланишга топширилди
https://telegra.ph/SSB-10-05-3
Сирдарёлик тадбиркор Мухлиса Ҳабибуллаева ўз маблағи ҳисобидан Сирдарё туманининг Бахт шаҳрида "Мalham med" хусусий клиникасини қурди ва фойдаланишга топширди. Клиника қурилишига 2 миллиард сўмдан зиёдроқ маблағ сарфлади.



-Клиника қуришни ва ишга туширишни анча вақтдан буён режа қилиб келаётгандим. Қаранг, шу орзуйим амалга ошди. Чунки аҳоли саломатлигини асраш, уларни умр кўриш давомийлигини оз бўлсада узайтириш менинг мақсадим,-деди Сирдарёлик тадбиркор Мухлиса Ҳабибуллаева.-Бунинг учун албатта замонавий, ҳар қандай талабига жавоб бера оладиган тиббий хизмат кўрсатиш муассасалари, соҳанинг малакали мутахассислари зарур. Бу борада олиб бораётган изланиш ва интилишларим албатта ўз натижасини беради деб ўйлайман. Мазкур клиникани қуриш ва ишга туширишдан олдин соҳа ходимларидан маслаҳат сўрадим. Улар мени танловимни қўллаб-қувватлаб оқ йўл тилашди. Ҳозирча клиникка унча катта эмас. Насиб қилса фаолиятимни кенгайтириб, тиббий хизмат кўрсатиш кўламини бугунги кун талабига жавоб бера оладиган даражада кенгайтиришни режалаштирганман. Бунинг учун етарлича шарт-шароитим ва имкониятим бор. Президентимиз биз тадбиркорлар учун барча эшикларни очиб қуйибди. Бундан унумли фойдаланаман деган умиддаман.

Янги, замонавий барча қулайликларга эга бўлган мазкур "Малҳам мед" клиникасида беморларга ташхис қўйиш, даволаш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан келтирилди. Сўнги русумдаги УЗИ, стоматология, физиотерапия ва бошқа тиббий жиҳозлар халқ саломатлиги, уларни умр кўриш давомийлигини узайтиришга энди хизмат қилади. Бундан ташқари 10 нафар соҳа мутахассислари учун иш ўрини яратилди. Беморларни қабул қилиш ва даволаш учун барча имкониятлар муҳайё этилди.

"Мalham med" хусусий клиникасини фойдаланишга топширишга бағишланган тадбирда Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман ҳокимлиги вакиллари, соғлиқни сақлаш ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Ғулом ПРИМОВ,
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати