Сирдарё вилоят тез тиббий ёрдам хизматида фойдаланишда бўлган автомашиналар сони янги санитар автомашиналар ҳисобига 5 тага кўпайиб, улар сони 18 тага етди

Сирдарё вилоят тез тиббий ёрдам хизматида фойдаланишда бўлган автомашиналар сони янги санитар автомашиналар ҳисобига 5 тага кўпайиб, улар сони 18 тага етди

https://telegra.ph/SSB-09-27-4

“Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналарининг биринчи босқичи Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тез тиббий ёрдам шохобчасига олиб келинди.

Бугунги кунда Сирдарё вилоят тез тиббий ёрдам (103) хизматида 96 та тез тиббий ёрдам бригадалари бўлиб, улар томонидан вилоятнинг 860 минг нафардан ортиқ аҳолисига сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

“Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналарининг дастлабки партияси Сирдарёга келтирилгунга қадар, тизимда 8 та «HYUNDAI», 2 та «NISSAN», 3 та «TOYOTA» русумли замонавий тез тиббий ёрдам санитар автомашиналари хизмат қилаётган эди. Энди мазкур автомобиллар сони янги келтирилган тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳисобига 5 тага кўпайиб, улар сони 18 тага етди.

Мавжуд реанимобиллар 5 турдаги замонавий жиҳозлар (дефибриллятор, сунъий нафас аппарати, электрокардиограф, аспиратор, ларингоскоп) билан тўлиқ жиҳозланган.

Шуни таъкидлаш лозимку, вилоят бўйича йилига 390 мингдан ортиқ чақириқларга хизмат кўрсатилиб келинмоқда. Эътиборли жиҳати шундаку, 2019 йилга нисбатан чақириқларнинг сони 10% га ошган. Бу кўрсаткичлар тез тиббий ёрдам хизматининг сифати ошганлиги билан бир қаторда, аҳолининг тез ёрдамга бўлган ишончи ошганини яққол мисолидир.

 Янги келтирилган ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган Volkswagen Сaddy русумли автомобиллар аҳолига кўрсатилаётган тез ёрдам хизмати сифатини янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз. Бу машиналар аввалги Даммас русумли машиналарга нисбатан бир қатор қулайликларга эга.

Тиббий автомашиналарни кислород таъминотига эга эканлиги бугунги пандемия даврида муҳим аҳамиятга эгадир. Ўйлаймизку ушбу тез ёрдам машиналари вилоятимиз аҳолисига тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқади ва узоқ йиллар самарали хизмат қилади.

 

Ғулом ПРИМОВ,

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

 

 

Report Page