Балиқчилик соҳаси сер даромад соҳа. Сирдарёда ўтказилган пресс—турда бу жиҳатлар эътироф этилди

Балиқчилик соҳаси сер даромад соҳа. Сирдарёда ўтказилган пресс—турда бу жиҳатлар эътироф этилди

https://telegra.ph/SSB-09-24-4

Қишлоқ хўжалиги соҳасида балиқчилик соҳаси,  сер даромад соҳа ҳисобланади. Ушбу соҳа ишини ривожлантириш, парҳезбоп ва фойдали неъматларни етиштириш, қайта ишлаш соҳасида эса замонавий технология жорий этиш, барча имкониятларидан фойдаланган ҳолда, ички ва ташқи бозорга сара маҳсулотларни чиқариш бугунги куннинг муҳим талабларидан бири ҳисобланади.

Президентимизнинг 2022 йил 13 январдаги “Балиқчилик тармоғини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори эса, ушбу соҳани янада ривожлантириш борасида ташланган муҳим қадамлардан бири бўлди.

Буни эса, сўнги пайтларда республикамизда, қолаверса Сирдарёда балиқ етиштирувчи хўжалик, фермер ва кластерлар томонидан олиб борилаётган ишлардан, етиштирилаётган балиқ маҳсулотларининг ҳажмини ортганлигидан билса бўлади.

"Ўзагроинспекция"нинг Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар учун  Мирзаобод туманида жойлашган "Янгиер балиқ кластери" масъулияти чекланган жамиятга уюштирилган навбатдаги пресс-турда бу жиҳатлар эътироф этилди.

—Тўғриси ҳам шундай, —дейди пресс-турда иштирок этган, "Ўзагроинспекция"нинг Чорвачилик, наслчиликни назорат қилиш бўлими бошлиғи Дониёр Тошматов.—Сўнги йилларда, балиқчилик соҳасида сезиларли ўзгаришлар кузатилди. Агар статистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, ўтган йили Сирдарёда мавжуд бўлган 371 та балиқчилик хўжаликлари, ва уларга тегишли бўлган 10 минг 700 гектарли сунъий сув ҳавза, 5 та балиқчилик хўжалигига тегишли 500 гектарли табиий сув ҳавзаларида  5 минг 930 тонна парҳезбоп,  балиқ маҳсулотлари етиштирилиб, аҳоли дастурхонларига етказиб  берилди. Бу албатта, ёмон кўрсаткич эмас. Бунинг натижасида ушбу маҳсулотга бўлган талаб сезиларли даражада қопланди. Нарх ҳам шунга яраша, анча барқарорлашди.

Қувонарли томони, Президент қароридан сўнг, Сирдарёда балиқчилик соҳасини ривожлантириш, етиштирилаётган маҳсулотлар турини ва миқдорини кўпайтириш, балиқ маҳсулотларидан тайёрланаётган тайёр маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш мақсадида 11 миллиард  700 миллион сўмлик, 10 та лойиҳа амалга оширилди. Бунинг натижасида 35 та янги иш ўринлари яратилган бўлса, жорий йилда эса 50 миллиард 5 миллион сўмлик, 11 та лойиҳа амалга оширилиб, 91 та янги иш ўринлари яратиш бўйича муҳим қадамлар ташланди.

Айни вақтда, Сирдарёда, мавжуд сув ҳавзаларида лосось, форель, осётр, зоғора, оқ дўнг пешона, оқ амур каби, ундан ортиқ турлари парваришланмоқда. Мирзаободдаги "Янгиер балиқ кластер" масъулияти чекланган жамият, унга тегишли бўлган 500 гектарли сунъий сув  ҳавзаларида ўтган йили 178 тона зоғора, оқ дўнгпешона, оқ амур каби балиқ турлари етиштирилиб аҳоли дастурхонига етказиб берилган бўлса, жорий йилги кўрсаткич бундан анча юқори бўлиши мумкинлиги, ушбу кластерда ўтказилган пресс-тур давомида соҳа ходимлари томонидан эътироф этилди.

-Умумий ер майдонимиз, 1258 гектарни ташкил этиб, унинг 500 гектарида сунъий  сув ҳавзаларини ташкил этганмиз,-дейди "Янгиер балиқ кластери" масъулияти чекланган жамият раиси Толиб Нурмуҳаммедов.-Балиқчилик соҳасини ривожлантириш, маҳсулотлар турини кўпайтириш мақсадида ўтган йили  "Ипотека банк" вилоят филиалидан 2 миллиард 135 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олгандик. Бу эса ушбу йўналишдаги ишимизни янада ривожланишида, балқ маҳсулотлари етиштири ҳажмини ортишда катта ёрдам бўлмоқда. Айни вақтда, кўриб турганларингиздек 20 миллион дона балиқ личинкаларини етиштиришга мўлжалланган инкубация цехимиз, 100 тонналик сиғимга эга совиткич, 20 га яқин техника, шундан 2 та тирик балиқ ташишга мўлжалланган махсус автомашина, 2 та махсус техника, 10 дан ошиқ қайиқларимиз бор. Ишчи хизматчиларимиз 28 нафарни, балиқ мавсуми бошлангач, улар сони мавсумий ишчилар ҳисобига 43 нафардан ошиб кетади. Даромад ҳам шунга яраша бўлади. Бунинг натижасида улар ойлик маоши миқдори 4-5 миллион сўмдан ошади.

Бу ишларни ташкил этилишида, балиқ маҳсулотлар ҳажмини ортишида "Ўзагроинспекция"нинг Сирдарё вилоят бошқармаси ходимларини ёрдамлари катта бўлмоқда. Улар томонидан сувдан оқилона фойдаланиш, исроф қилмаслик, мақсадсиз фойдаланмаслик юзасидан мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилиши билан бирга, ушбу соҳа ишини янада ривожлантириш мақсадида  амалий ёрдам ҳам бериб борилмоқда.

 "Янгиер балиқ кластери" масъулияти чекланган жамиятда ўтказилган пресс-турда балиқчилик соҳаси, уни ривожлантириш, ички ва ташқи бозорга чиқарилиши кузда тутилаётган балиқ маҳсулотлари ва тури, етиштириш технологиялари тўғрисида Оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерларга етарлича маълумот берилди. Ва уларни қизиқтирган саволларга соҳа ходимлари томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

Ғулом ПРИМОВ

Report Page