Соғлиғида муаммоси бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилди

Соғлиғида муаммоси бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилди

https://telegra.ph/SSB-09-19-4

Гулистон туманида соғлиғида муаммоси бор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, "Темир дафтар" руйхатиги киритилган 111 та оилага жорий йилнинг ўтган даврида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими, унинг туман бўлинмаси томонидан ёрдам кўрсатилди.

Бунинг учун, фонд хузурида ташкил этилган, "Саховат ва кўмак" жамғармасининг 599 миллион 100 минг сўмлик маблағлари сарфланди.

-Аҳамиятли томони,-дейди туман бўлиммаси хисобчиси Матлуба Абдуллаева.-Халқ депутатлари туман Кенгашига ёрдам сўраб келган фуқаролар эътибордан четда қолиб кетмади.

Бундан ташқари, яқинда фонднинг туман бўлинмаси ходимлари, фонднинг "Саховат ва кўмак" жамғармаси хисобидан тумандаги "Юлдўз", А. Навоий, "Боёвут" маҳалласида истиқомат қилаётган, соғлиғида муаммоси бор, уйда ётиб қолган фуқароларга ун ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

-Турмуш уртоғимни вафот этганига, ун беш йилдан ошди,-дейди Гудистон туманининг "Боёвут" маҳалласида яшовчи Акбар Сарибоев . -Ўзим, ёлғиз уч нафар қизимни вояга етказдим. Аллога шукур, икки нафарини бир аммаллаб, қуни-қушни, яқинларни ёрдами билан ўзатдим. Улар ҳозир бахтли. Бундан ортиқ бахт борми отага. Аммо, киччик қизим, эндигина 10-синфга бораяпти. Аммо, кутилмаганда яратган ҳам менга дард берди. Бундан нолимайман. Ишемик инсултнинг оғир асорати сабаб, мана икки йилдирки, уйда ётиб қолдим. Рўзғор юки, менга қараш кичик қизим зиммасига тушди. Қувонарли томони, фонднинг туман бўлинмаси ходимлари ҳар бир байрам ва хайит айёми арафасида хол-ахволимдан хабар олиб ёрдам бериб турибди. Бу нафақат менга, қизим учун ҳам катта далда бўлди. 



Report Page