Соғлом турмуш тарзи йўлида яна бир қадам

Соғлом турмуш тарзи йўлида яна бир қадам

https://telegra.ph/SSB-07-25-5

Бугун Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ўртасида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Тадбирда “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Жамол Комилов ҳамда СЭО ва ЖС вилоят бошқармаси бошлиғи Журабек Ҳасанов иштирок этди. Шунингдек, вилоятдаги 11 та туман ва шаҳар СЭО ва ЖС бўлимлари раҳбарлари ҳамда партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари раислари ZOOM платформаси орқали қўшилиб, ҳудудий даражада ҳам ҳамкорлик меморандумларини имзолашди.

Мазкур меморандум доирасида аҳолининг санитария-гигиена маданиятини юксалтириш, хонадонлар ва кўчаларни ободонлаштириш, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, ёшлар ўртасида маънавий ва репродуктив саломатликни тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш каби йўналишларда тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, бу каби меморандум илк бор жорий йил 4 июль куни “Адолат” СДП Марказий аппарати ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ўртасида имзоланган эди. Сирдарёдаги мазкур ташаббус мазкур ҳамкорликнинг минтақавий босқичда давоми бўлди.

Имзоланган меморандум халқ саломатлигини сақлаш, профилактик тадбирларни кучайтириш ва жамиятда соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантиришда янги босқич бўлиши кутилмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Report Page