Кесарча кесиш орқали ҳам онанинг, ҳам боланинг саломатлиги асраб қолинди
https://telegra.ph/SSB-07-23-6Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасининг ихтисослаштирилган акушерлик бўлимида оғир клиник ҳолатдаги туғруқ муваффақиятли амалга оширилди.
1991 йилда туғилган, Сардоба тумани Қўйтош маҳалласида истиқомат қилувчи бемор Н.А. ҳомиладорликнинг 39 ҳафталик ҳолатида муассасага мурожаат қилган. Тиббий кўрик давомида бачадон чандиғи (кесарча кесиш амалиётдан сўнг қолган жарроҳлик изи), ҳомиланинг чаноқ билан келиши, шунингдек, нормал жойлашган йўлдошнинг оғир даражадаги барвақт кўчиши каби хавфли асоратлар аниқланган.
Бу каби клиник ҳолатлар аёл ва ҳомиланинг ҳаёти учун жиддий хавф туғдирувчи омиллардан саналади. Шу сабабли, шошилинч кесарча кесиш ва дистериотомия — бачадонни тозалаш ҳамда қон кетишни бартараф этиш амалиёти ўтказилди.
Маҳаллий анестезия ва малакали акушер-гинекологлар иштироки билан амалга оширилган жарроҳлик натижасида она ва чақалоқ ҳаёти сақлаб қолинди. Чақалоқ учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилди. Ҳозирда ҳам она, ҳам бола ҳолати қониқарли бўлиб, шифокорлар кузатуви остида.
Ғулом Примов,
ЎзА мухбири