USAIDнинг туберкулёз касаллиги бўйича катта мутахассиси Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. 

USAIDнинг туберкулёз касаллиги бўйича катта мутахассиси Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. 

https://telegra.ph/SSB-07-06-9

Биламизки, 2 ҳафтадан кўп йўтал, Ҳолсизлик, тез чарчаш, иштаҳанинг ёмонлашуви, озғинлик, сержаҳллик, меҳнат фаолиятининг сусайиши туберкулёз интоксикациясининг эрта белгилари ҳисобланади.

Аммо, туберкулёз билан касалланган беморлар бу белгиларни касаллик билан боғлашмайди, сабаби жуда кўп касалликларда юқоридаги каби умумий белгилар кузатилади. Энг муҳими, у кўп ҳолларда грипп ёки нафас йўлларининг шамоллаши ниқоби остида кечади. 

Авваллари касалликни аниқлаш ва ташхислаш учун ойлаб вақт талаб этилган бўлса, АҚШ Халқаро агентлиги (USAID) томонидан соғлиқни сақлаш тизимига тақдим этган, GeneXpert ускунаси ушбу турдаги касалликка ташхис қўйиш, туберкулёз хасталигини даволашда ишлатиладиган антибиотиклар туберкулёз микобактериясини турғунлигини эрта босқичларда аниқлашда қул келмоқда. 

Энг муҳими, мазкур Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), ABT Global, соғлиқни сақлаш бошқармаси билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасига биноан юртимизда аҳоли орасида ўчираётган туберкулёз, яъни сил касаллигини эрта босқичларда аниқлаш, ташхислаш, даволаш борасида катта лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистон силга қарши олиб борилаётган тадбирларнинг натижалари бўйича Европа ҳудудига кирувчи 53 мамлакат орасида 2-ўринга кўтарилди.

Ва шу билан бирга, Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) нинг Туберкулёздан ҳоли Ўзбекистон лойиҳасининг Аутрчи ходимлари Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий маркази, унинг Сирдарё, Фарғона, Андижон бўлими ходимлари билан ҳамкорликда жойларда ва ҳудудларда ташкил этилаётган тиббий кўриклар натижасида туберкулёз, яъни сил касаллигини эрта босқичларда аниқлаш, ташхислаш ва даволаш борасида юқори натижаларга эришмоқда. 

Куни кеча, мазкур ташкилотнинг Вашингтондаги сил касаллиги бўйича катта мутахассиси Севим Аҳмедов, ташкилотнинг грант лойиҳалар бўйича катта маслаҳатчиси Шараф Юлдошев, ташкилотнинг Ўзбекистондаги лойиҳаларни бошқариш бўйича мутахассиси Флора Солиҳова бошчилигидаги миссия Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. 

Улар ташрифлари доирасида Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий маркази Сирдарё филиали, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди, USAIDнинг туберкулёздан холи Ўзбекистон лойиҳасининг Аутрич ходимлари, Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлиникаси ходимлари билан учрашиб, туберкулёз, яъни сил касаллиги уни эрта босқичларда аниқлаш, ташхислаш ва даволаш масалаларида фикр алмашишди. 

Ва шу билан бирга Оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар билан ҳам учрашиб, сил касаллиги, уни келиб чиқишига сабаб бўлувчи омиллар, уни кенг халқ оммасига етказиш масалаларида ҳам суҳбат ўтказиб, ўз тавсия ва маслаҳатларини берди.


Ғулом ПРИМОВ,
Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот котиби

Report Page