Тиббиёт ходимлари учун халқаро семинар

Тиббиёт ходимлари учун халқаро семинар

https://telegra.ph/SSB-06-13-12

Республика ихтисослаштирилган Она ва Бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан марказнинг Сирдарё вилояти филиалида “Шошилинч акушерлик ёрдами” мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда Россия ва Беларусиядан таклиф этилган малакали профессор-ўқитувчилар иштирок этиб, маҳаллий акушер-гинекологлар билан тажриба алмашди. Машғулотлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа халқаро тиббий тузилмаларнинг тавсиялари асосида олиб борилди.

Семинар доирасида шошилинч ҳолатларда амалга ошириладиган акушерлик ёрдами, хавф омилларини баҳолаш ва тезкор қарор қабул қилиш бўйича амалий машғулотлар ташкил этилди.

— Бундай тадбирлар клиник протоколларни амалиётга жорий этиш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади, — деди филиал директори вазифасини бажарувчи, 1-тоифали акушер-гинеколог Шаҳло Хўжаева.

Амалий ўқувлар нафақат замонавий акушерлик хизматларини такомиллаштириш, балки юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, тиббий ёрдам самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида муҳим аҳамиятга эга.

Семинар якунида барча иштирокчиларга халқаро миқёсда тан олинган сертификатлар топширилди. Ушбу ҳужжатлар уларнинг билим ва кўникмаларининг халқаро мезонлар даражасида эканини тасдиқлайди.

Report Page