Юксак фазилат эгаси

Юксак фазилат эгаси

https://telegra.ph/SSB-05-29-13

Инсон ҳаётида касбига садоқати, ҳалол меҳнати, жамоа ва ҳамкасбларига бўлган ҳурмати ва ғамхўрлиги орқали жамиятда обрў-эътибор топади. Ана шундай фидоий инсонлардан бири — Сирдарё вилояти қон қуйиш станцияси бош шифокори Саломов Хайдаржон Норбоевич ҳисобланади. У киши халқ орасида фидоий раҳбар, меҳрибон устоз ва самимий инсон сифатида қадрланади.

1984 йили Тошкент Давлат тиббиёт институтини муваффақиятли тамомлаган Ҳайдаржон Саломов ўз меҳнат фаолиятини Сирдарё вилояти шифохонасининг жарроҳлик бўлимида жарроҳ сифатида бошлаган. Орадан йиллар ўтиши билан у шифокорлик касбида юксак маҳорат ва садоқат билан фаолият юритиб, нафақат беморлар, балки ҳамкасблари ва шогирдлари қалбидан ҳам чуқур ўрин эгаллади.

Ҳақиқатан ҳам, инсонда икки улуғ фазилат — касбга садоқат ва инсонларга меҳр-мурувват бўлса, у ҳурмат, эътибор ва эъзозга муносиб топилади. Ҳайдаржон Норбоевич айнан шу бебаҳо фазилатлари билан барчага намуна бўлиб келмоқда.

Бугунги кунда Устоз шифокорнинг ўнлаб шогирдлари ҳам мамлакатимиздаги тиббиёт соҳасида фаолият юритиб, эл саломатлигини асраш йўлида хизмат қилмоқдалар. Улар ҳам ўз устозлари сингари ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлишмоқда.

Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимида Ҳайдаржон Саломов Устоз шифокор, ибратли, меҳрибон ва жонкуяр раҳбар сифатида қадрланади. У киши Янги Ўзбекистоннинг "Ибратли раҳбари" номинацияси бўйича 1-даражали диплом билан тақдирлангани ҳам — ана шу меҳнат ва садоқатнинг юксак баҳосидир.

Қадр топган инсоннинг қадри ҳамиша юксак бўлади. Умри нурли ва баракали кечади. Устоз шифокор Ҳайдаржон Норбоевичга сиҳат-саломатлик, тинчлик, янада улкан зафарлар тилаймиз.

Report Page