"Қизғалдоқ офтоб"дан эҳтиёт бўлинг

"Қизғалдоқ офтоб"дан эҳтиёт бўлинг

https://telegra.ph/SSB-05-17-7

Ўлкамизда баҳорнинг сўнгги кунлари. Апрелнинг охири майнинг биринчи ярмида кўзни қувонтирадиган, лолақизғалдоқлар эса қийғос очилади. Шу боис ҳам ушбу кунлар иссиғининг "қизғалдоқ офтоб " и деган халқона талқини бор. 

Чунки бунга бир талай сабаблар бор. Айни қизғалдоқлар қийғос очиладиган шу кунларда, салқин кундан чиққан, сутга чайилгандек юзимизни "қизғалдоқ офтоб"и, унинг инжиқ нури бироз бўлса-да, қорайтириб юборади. Аммо, аллергияси бор кишиларда эса, бу яққолроқ намоён бўлади.

Кечаги кун, дадам ва ойим, укаларим билан бирга, бобом яшайдиган хонадонга бордим ва у ерда шундай ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. Олдинига сездирмай, бобом, унинг қулларига разм солдим. Бир қўлининг ранги қора, бириники эса оқ рангда. Секингина бобомдан сўрадим... 

Аммо,  хатти-ҳаракатим ва кузатувчанлигимни зимдан кузатиб турган бувим, " бобонг қўлини "қизғалдоқ офтоб"и қорайтирган" дедилар. Рости, бувимнинг бу топқирлигига қойил қолдим. 

Аслида-чи, бобом қўлининг қорайишига сабаб бор. Чунки, кўп вақтини автомашинада ўтказади. Ана шундай вақтида бир қўлини машинанинг ойнасидан чиқариб юради. Бу эса,  "қизғалдоқ офтоб"и сабаб, бир қўлини ўжар қуёш нурлари қорайтириб юборган.

Ўйлаётгандирсиз, энди бобосининг қўллари бири қора, бири оқ бўлиб қолаверади, деб. Асло ундай эмас. Бувимнинг айтишича, бунинг бирдан бир оддий давоси бор экан. Сизу, бизга таниш бўлган бирозгина сузма ва кўкат, "қизғалдоқ офтоб"и, у куйдирган терини асл ҳолига келтираркан..

Уйга қайтгач. Бу хусусда косметологлардан ҳам сўрадим. Улар бу даволаш усули жудаям фойдалигини, у нафақат куйган терини ўз ҳолига келишига, майинлашишга ёрдам беришини айтгач, табиатнинг ўзи таб эканлигига яна бир карра тан бердим. 

Демак, билганим шуки, "қизғалдоқ офтоб" инсон терисини қанча фоизда куйдирмасин, у юқоридаги муолажадан сўнг, ўз ҳолига қайтаркан.

Энг муҳими, "қизғалдоқ офтоб"и вақтида ўзимизни эҳтиёт қилишимиз, қуёш нуридан ҳимояланишимиз, бунинг учун енги узун кийимлардан фойдаланишимиз керак. Бу эса, тери юзасини куйишини олдини олишга ёрдам беради. Ишонмаяпсизми, унда ўзингизда синаб кўринг. Кийин айтасиз бувим айтган фикрлар қанчалик рост, тўғри эканлиги тўғрисида..?


Севинч БЕГИМҚУЛОВА. 

Жиззах вилояти Янгиобод тумани Сармиш қишлоғи.



Report Page