Гулистон тиббиёт кластерида чаноқ сон суягини емирилиши билан боғлиқ эндопротезлаш амалиёти ўтказилди
https://telegra.ph/SSB-04-30-8
Илгарилари пойтахтдаги, маълум бир ихтисослаштирилган тиббиёт муассасада амалга оширилган юқори технологик оператив ва консерватив даволаш усулларини талаб этадиган операциялар Мамлакатимиз Президенти соғлиқни сақлаш ходимлари билан ўтказган очиқ мулоқотда соҳа ходимларига берган топшириқларидан, ҳамда Президентнинг 2021 йил 28 июлдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида” ги қароридан сўнг олис ва чекка ҳудудларда ҳам йўлга қуйилгани ҳамда ўша ҳудуднинг ўзида ўтказилаётгани ҳам бемор, ҳам бемор яқини учун катта қулайликлар туғдиряпти.

Ана шу топшириқлар ижроси доирасида Сирдарё вилоятидаги Гулистон тиббиёт кластерида ҳам Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази малакали мутахассислари Гулистон тиббиёт кластерининг невратроматология бўлими травматологилари билан ҳамкорликда , ўта ноёб, юқори технологик оператив консерватив даволаш усулини талаб этиладиган чаноқ сон суягини емирилиши билан боғлиқ эндопротезлаш амалиётини 2 нафар фуқарода муваффақиятли ўтказди.

Ушбу, мураккаб, юқори технологик жарроҳлик амалиёти Президентимизнинг юқоридаги қарори ижроси доирасида , имтиёзли йўлланмага эга бўлган шахсларга Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тиббиёт муассасаси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, кафолатланган пакет доирасида амалга оширилди. Операция бўлган беморларга операция учун кетадиган барча харажатлар эса давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилди.

Энг муҳими, ушбу тизимни йўлга қўйилиши натижасида тиббий хизматлар бозорида очиқлик ва шаффофлик муҳити вужудга келишди. Қолаверса, аҳолининг тиббий ёрдам учун тўғридан-тўғри тўловлар даражасини камайтириш имконини берди.

-Бу каби, юқори технологик оператив ва консерватив даволаш усулларини талаб этадиган суяк сон суяги емирилиши билан боғлиқ эндопротезлаш амалиётини ўтган йили йўлга қўйганмиз,-дейди Гулистон тиббиёт кластери невратраматология бўлими, травматолог Севара Отаева.-Жорий йилнинг ўзида шу турдаги операциялардан 10 тасини ўтказдик. Бунда бизга Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари ниҳоятда қўл келмоқда. Ушбу марказ мутахассислари билан маҳорат дарси тариқасида ўтказган операция ҳам муваффақиятли амалга оширди.
Ғулом ПРИМОВ,
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот котиби
ў