Янгиерлик аёлларга “Саховат”дан саховат ёрдами кўрсатилди

Янгиерлик аёлларга “Саховат”дан саховат ёрдами кўрсатилди

https://telegra.ph/SSB-01-18-11

Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган, “Аёллар” ва “Темир” дафтар рўйхатига киритилган янгиерлик 12 нафар аёлга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Янгиер шаҳар бўлинмаси ҳузурида очилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ёрдам кўрсатилди.

- Шаҳар ҳудудида яшаётган, ана шундай дафтарлар рўйхатига киритилган аёлларни 100 дан ортиғига ўтган йили, “Саховат ва кўмак”дан ёрдам кўрсатганмиз,-дейди Янгиер шаҳар бўлинмаси шуъба мудири Анвар Нарзуллаев.-Бу галгиси ҳам, ана шу ишларнинг узвий давоми десам бўлади. 12 нафар аёлга замонавий, енгил ва ихчам, энг сўнги русумдаги тикув машинкаларидан 12 донасини олиб бердик.

Энди улар ишсиз эмас. Саховатни саховати билан ўз-ўзини банд этиб, ўз уйларида фойдали касб тури, яъни тикувчилик билан шуғулланади. Бу эса улар рўзғорига қўшимча даромад олиб келиши билан бирга, дастурхонларини тўкин бўлишига катта ёрдам беради. Бундан, “Саховат”ни саховатидан янгиерлик аёллар бирдек мамнун бўлишмоқда.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими матбуот хизмати

Report Page