РАСМИЙ МУНОСАБАТ!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ!


March 20, 2021

Куни кеча телеграмм мессенжеридаги “TROLL.UZ”   каналида “Бухоро давлат тиббиёт институтида қизиқ ишлар бўлмоқда” сарлавҳали пост эълон қилинди. Ушбу хабарга институт маъмурияти қуйидагича муносабат билдиради:


Тиббиётдан озгина хабари бор ҳар бир инсон  “АНАТОМИЯ” термини яхши англайди. Бу фан одам организими аъзоларининг тузилиши, шаклланиши ва ривожланиш қонуниятларини ўргатади. Шу сабабли Анатомия фани тиббиётда фанларнинг онаси деб улуғланади. 

Мазкур китоб смарт шаклдаги қулайликларга ҳам эга бўлиб, фойдаланувчи бевосита мутолаа қилиш жараёнида смартфонидаги махсус илова орқали расмлардаги шаклларни 3D форматида кўриб, овозини эшитиб ўзлаштириши мумкин. “Одам анотомияси” атласининг яратишдан мақсад тиббий таълимнинг инновацион технологияларни қўллаш, тиббиёт мутахассисларини тайёрлашда дунёдаги энг яхши амалиётларни умумлаштириш ва кенгайтиришдан иборат. Анатомия фани тиббиётнинг фундаментал фанлари қаторига киргани сабабли бу атласни барча тиббий фанларни ўқитишда, клиник ва амалий машғулотларни олиб боришда асосий адабиёт сифатида ишлатиш мумкин бўлади. Китобдан бир вақтнинг ўзида 4та тилда фойдаланиш мумкин. Ўзбек, лотин, рус, инглиз тилларида ёзилган биринчи атлас бўлиб, 3 томдан ташкил топган. Классик анатомик тасвирлар замонавий тиббий визуализациянинг зарурий матнлари билан бойитилган. Шу сабабли китобдан фойдаланиш жараёни мутахассис ва талабаларга қийинчилик туғдирмайди. 


Хабарда эълон қилинган маълумотлар блогер томониддан тузук ўрганилмаганини кўриш мумкин. Буни қуйидаги асослар билан тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

1.    Бухоро давлат тиббиёт институти “Bitubi Grupp” МЧЖ билан 2019 йил ва 2020 йилда жами тўрт марта шартнома тузиб олди-сотди ишларини амалга оширган. 2019 йил 13 август, 2019 йил 23 октябрь, 2020 йил 20 август ва 2020 йил 21 декабрда имзоланган шартномалар бўйича “Одам Анатомияси атлас” китоби сотиб олинган. Мазкур ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси орқали амалга оширилган. 2020 йилда тузилган иккита шартнома эса ўша пайтда бекор қилинган. Иловада тегишли ҳужжатлар нусхаси тақдим қилинмоқда. (ПДФ формати ҳам мавжуд)


Имзоланган ва бажарилган шартномалар нусхаси


Бекор қилинган шартномалар нусхаси


2.    Институт ректори в.б. Шуҳрат Тешаев мазкур китобнинг муаллифларидан бири саналади ва Ш.Ж.Тешаев ректор в.б. лавозимига 2020 йил 19 сентябрда тайинланган. Демак, Ш.Тешаев раҳбарлиги даврида юқорида кўрсатилган шартномаларнинг фақат биттаси имзоланган.

https://telegra.ph/Prezidenti-masla%D2%B3atchisi-%D1%9Erinbosari-Buhoroga-keldi-YAngi-rektorga-mu%D2%B3im-vazifa-%D2%9B%D1%9Ejildi-09-19

3.    Мазкур харидларни амалга ошириш жараёнида институт бош ҳисобчиси У.Мирзаев томонидан Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржасидан тўғридан тўғри шартнома имзолаш мақсадида махсус лот олинган(иловада тақдим этилмоқда). Харидларни етказиш бериш бўйича ўз тижорий таклифини берган корхоналар китобга қўйилган талабларни тушуниб, савдода иштирок этишни рад қилган. Илова суратда:



4.    Мазкур смарт китобни Bitubi Grupp” МЧЖ нашриёти Россия Федерацияси Москва шаҳридаги махсус босмахонада махсус қоғозда нашр эттирган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бундай талабларга жавоб бера оладиган босмахона мавжуд эмас, ёки бу қийматда ушбу товарни етказиб бериш таклифини билдирмаган.

5.      Хабарда блогер ушбу китобни Синельников муаллифлигидаги “Атлас анатомии человека” ва бошқа тегишли китоблардан кўчирилганлигини айтган. Маълумот учун айтадиган бўлсак, бу шаклдаги тўртта тилда тайёрланган Анатомия атласи китоби ҳозирча дунёнинг бирорта давлатида йўқ. Синельников китоби билан бирор бети ҳам мос келмайди. Қолаверса, атлас замонавий ультратовуш, рентген, МРТ усулларида олинган тасвирлар билан бойитилган. Бу тасвирлар бошқа адабиётларда учрамайди. Шунингдек, ушбу китобни нашр этиш учун Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги томонидан муаллифларга нашр рухсатномаси берилган.


6.    Тролл.уздаги хабарда “Bitubi Grupp” МЧЖ рўйхатга олинган манзил: Тошкент ш, Учтепа тумани, 24 мавзе, 3 уй, 76 хонадон.Квартирада босмахона очиш мумкинми?” деб кинояли савол ўртага ташлаган. Аслида Bitubi Grupp” МЧЖ бу босмахона эмас, Ўзбекистон Республикаси Президент Админастрацияси ҳузуридаги АОКА томонидан № АА0022 рақамли лицензияга эга бўлган ЎҚУВ ТИББИЙ АДАБИЁТЛАРНИ НАШР ЭТИШ хизматини амалга оширадиган нашриёт саналади. Блогер нашриёт билан босмахонани фарқлай олмаяпти.


7.    Амалдаги қоидаларга кўра, нашриёт ушбу китобни ўзининг ёки бошқа ўзи истаган  босмахонада нашр эттириши мумкин. Шуни инобатга олиб, “Bitubi Grupp” МЧЖга ушбу китобни техник жиҳатдан ҳар томонлама мукаммал чоп этиб бериш мақсадида Россия Федерациясидаги энг замонавий босмахонада чоп эттирган.

"ШАРҚ БУХОРО" МЧЖ таклиф қилган қиймат кўрсатилган маълумотда техник хатолик сабаб нотўғри кўрсатилган. Kейинчалик дарҳол бу хатолик тузатилган. Буни "ШАРҚ БУХОРО МЧЖ корхонаси ҳам тасдиқлайди. Ҳозирда бу ҳолатни асословчи барча ҳужжатлар мавжуд.

Блогернинг ушбу мақоласидаги ҳолатлар бўйича Бухоро давлат тиббиёт институтига исталган давлат органи: Монополияга Қарши Курашиш қўмитаси, прокуратура, назорат-тафтиш бошқармаси текширув ўтказиши мумкин. Бу ҳолат бўйича маъмурият ҳар доим жавоб беришга тайёр.  

Шуни алоҳида таъкидламоқчимизки, ушбу "Одам анатомияси атласи" китобининг кўчирма нусхасини нашр қонунчилигига зид равишда чоп этиб сотаётган нашриётлар устидан Бухоро давлат тиббиёт институти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.

Бухоро давлат тиббиёт институти ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган Bitubi Grupp” МЧЖ нашриёти каби барча нашриётлар билан ҳар доим ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қиламиз.

Report Page