Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан 5 ойда 200 нафар қидирувдаги шахслар ушланди

Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан 5 ойда 200 нафар қидирувдаги шахслар ушланди

Toshkent viloyati IIBB

Жорий йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизим соҳавий хизмат ходимлари томонидан, жиноят содир этгани ва бошқа ҳолатлар юзасидан қидирувда бўлган 197 нафар шахслар қўлга олиниб, қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлиги таъминланган.

ИИББ Ахборот хизмати

Жумладан, навбатдаги қидирувда бўлган шахс вилоят ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Андижон вилоятида қўлга олинди.

Маълум бўлишича, Андижон вилоятида яшовчи 1993 йилда туғилган С.Т. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятни содир этиб терговдан яшириниб юрганлиги сабабли Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган.

Андижон вилояти Қўштепа МФЙда яшовчи 1993 йилда туғилган С.Т. Тошкент вилояти ИИББ ХТТБ тезкор ходимлари томонидан Андижон вилояти ҳудудида ушланиб, тергов ҳаракатларини давом эттириш учун Зангиота тумани ИИБга олиб келинган.

ИИББ Ахборот хизмати

Аввалроқ, вилоят ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси (1-ҳолат ва 2-ҳолат), Профилактика инспектори (3-ҳолат), ЙПХ (4-ҳолат) ва ППХ (5-ҳолат) ходимлари томонидан қидирувдаги шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

ИИББ Ахборот хизмати

Report Page