Профилактика инспектори қидирувдаги шахсни қўлга олди

Профилактика инспектори қидирувдаги шахсни қўлга олди

 Toshkent viloyati IIBB
ИИББ Ахборот хизмати

Маълум бўлишича 1994 йилда туғилган, Хоразм вилоятида яшовчи Азамат П. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб, Урганч шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига терговга келмай, яшириниб юрганлиги учун унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Чирчиқ шаҳрида ўтказилаётган «Қидирув» тезкор-профилактик тадбири давомида, ИИБ ҲПБ профилактика инспектори катта лейтенант С.Акромходжаев томонидан ушбу шахснинг қидирувда эканлиги аниқланиб, ушланган. Тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўрилиши таъминланган.

ИИББ Ахборот хизмати



Report Page