ЭКУ муолажаси ўтказадиганларга хотирлатма
@ginekologim
Фарзандсизлик муаммоси билан курашишда тиббиёт маълум бир натижаларга эришган. Аммо тиббиётда кўп касалликларда даволаниш самарадорлиги 90 фоиздан юқори бўлса-да, ЭКУ муолажаси масаласида энг ривожланган мамлакатларда ҳам умумий статистика бўйича самарадорлик 30−40 фоиздан нарига ўтгани йўқ. Биз истасак ҳам, истамасак ҳам натижа шундай. Ишонмасангиз интернет тармоқларидаги ишончли манбалардан кузатиб кўринг. Бу ҳақида мана бу ҳаволада ҳам батафсил маълумот бердик: https://telegra.ph/EHNG-KЎP-SЎRALGAN-SAVOLGA-BATAFSIL-ZHAVOB-10-20
Чунки бу - бир инсоннинг яратилиши билан боғлиқ масала. Яратиш эса бевосита Яратувчининг иродасига боғлиқ. Аслида ҳамма нарса ҳам унинг иродаси ва изни билан бўлади. ЭКУ муолажаси оддий шамоллашни даволаш, ёки кўричакни олиб ташлаш эмас. Шундоқ экан, бу масалада шифокор билан бемор ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришлари зарур. Бемордан талаб қилинган нарса шифокор кўрсатмаларига амал қилиш аввало ЎЗИ учун доим ижобий фикр ва яхши ниятда бўлиш.
Аксарият пациентлар буни тушунадилар. Аммо беш қўл баробар эмас. Бизда ҳали даволаниш маданияти яхши шаклланган эмас. Ҳеч кимни айблаш ниятимиз ҳам йўқ. Аммо шу ҳақида ёзмасак бўлмайди. (бу ҳақида илгари ҳам ёзганман мана бу ҳаволаларда: https://t.me/ginekologim/164 https://t.me/ginekologim/81 https://t.me/ginekologim/79) Зеро аксар ЭКУ клиникаларда психолог ҳам фаолият юритади. Бизда ҳам келгусида шу масала йўлга қўйилиши зарур.
Баъзилар балки кўпчилигимиз салбий фикрлаш ва гумон қилишга одатланиб қолганмиз. Ҳар нарсани ижобий эмас салбий томонини кўрамиз. Тунов куни 5 та ЭКУ муолажасидан 3 таси муваффақиятли бўлди деб ёзсак, бири демак иккитаси бўлмабди деб мен унда Европада қилдираман деган фикр билдирибди. Ҳолбуки 5 тадан 3 та бўлиши бу катта кўрсаткич. У фақат муваффақиятсиз томонни кўрган аммо ижобий 3 та ҳомиладор бўлганни кўрмаган ёки эътиборсиз бўлган. Ҳолбуки ўша ҳомиладор бўлганлар учун бу уларнинг неча йиллик орзуси. У Европада қилдираман ЭКУ дейди. Европа ва Америкада ҳам ЭКУ самарадорлиги умумий статистикаси 30 фоиздан ошмайди. Яна қанақа маълумот керак, билмайман. Киринг интернетдан текширинг.
Ҳозир ҳамма ерда, ижтимоий тармоқларда ҳам психологлар каналлари тўлиб ётибди. Ҳаммаси бир гапни айтади. Муваффақиятга эришиш учун ижобий фикрлаш, шукр қилиш ва розилик билан ҳаёт кечириб диққат эътиборни салбий нарсаларга эмас ижобий натижага қаратишни гапиради. Ишонмасангиз истаганидан шу масалада савол бериб кўринг.
Салбий фикрлаш салбий натижани келтириб чиқаради. Ижобий эса ижобий натижани. Бу ҳаётда кўп кўрилган. Ҳаётда бўлган битта воқеани айтиб берай.
Анкалайф клиникасининг Бишкекдаги филиалида бир неча пациентлар ЭКУ нинг илк босиқичи пукнция қиландиган куни Туркиядан келиши керак бўлган шифокор келолмай қолган. Сабаб оби-ҳаво бузилгани сабабли самолет рейси бекор қилинган. Бошқа рейсларда ҳам бўш жой қолмаган. Ўша куни барча пациентлар шикоят ва таъналар билан қайтиб кетишган. Фақат битта оилвий жуфтлик ўша куни бу фавқулодда рўй берган ҳолатни тўғри қабул қилиб шикоят қилмай розилик билан клиникадан чиқиб кетишган. Албатта ўша кунги барча пациентларга қайтадан бепул ЭКУ муолажаси ўтказиб берилган. Аммо биласизми, ўша шикоят қилмаган жуфтлик ЭКУ га келмаган. Сабаби кейинги ойда уларга ЭКУ сиз табиий йўл билан ҳомиладор бўлиш насиб қилган экан. Ҳолбуки ўша жуфтлик ёши катта ва ЭКУ орқали ҳомиладор бўлиш эҳтимоли энг паст пациентлардан бўлган. Лекин шундай чиройли муносабатни Яратган ҳам чиройли мукофотлабди
Бундай ҳолат ўзимизда ҳам бўлди-ку. ЭКУ қилдираман деб яхши муносабат билан келган иккита пациентим ЭКУ га тайёрлаш давомида табиий йўл билан ҳомиладор бўлиб қолишди ЭКУ муолажа ўтказишга ҳожат қолмади. (бу ҳақида мана бу ҳаволаларда ёзганман: https://t.me/ginekologim/195 https://t.me/ginekologim/162 )
Шу ҳодисалар ҳам кўрсатяптики, аввало ҳамма яхшилик Яратган Эгамдан. Биз амалий (яъни сайъ-ҳаракат билан, зеро Қуръонда ҳам инсонга ўз сайъ-ҳаракатидан бошқаси йўқлиги таъкидланган) ва сўзли дуо билан натижани Ўзидан кутган ҳолда интиламиз. Берса шукр қилиб қабул қиламиз, бермаса, “демак бир ҳикматга биноан қабули кечиктирилибди” деб розилик билдириб Ундан асло шикоят қилмай амалий ва сўзли дуоларимизда давом этамиз. Шундай қилсак ҳар тарафлама яхшиликка эришишимизга шубҳа йўқ.
Биз Худо эмасмиз деган гапни ҳамкасбим Летисия Бургос кўп гапирарди. Аввало доим натижани Худодан сўранг ва Худодан кутинг. Биз фақат сабабчимиз холос.
Баъзида пациентлар ҳали ҳеч қандай муолажа ўтказмасдан, пул тўламасдан, ўша пулни қайтариб олиш ҳақида ўйлайдилар. Ахир бу ўзини салбий натижага созлаш эмасми?
Ўзингизни ижобий натижага созланг. Энг салбий натижа кутилган вазиятда ҳам ижобий муносабатда бўлишга интилинг. Шунда Роббим сизни гўзал мукофотлайди. Барча психологлар ишлатадиган Қуръондан олинган қоидалар бор. “Шукр неъматни зиёдалаштиради, шикоят эса мусибатни”. “Киши ўзини ўзгартиргмагунча, Аллоҳ ҳам унинг ҳолатини ўзгартирмайди”.
Илтимос, шу постни бошқа ЭКУ ва фарзандсизлик масалалари учун очилган группаларга ҳам тарқатинглар. Зеро фарзандсизлик муаммосини енгишда ижобий муносабатнинг ва ижобий фикрлашнинг, шифокор билан ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишнинг аҳамияти ҳам бемор, ҳам шифокор учун ниҳоятда муҳим экани ва самарадорликка ҳам бевосита таъсир қилишини англайлик.
Саломат бўлинг... 🌺
Гинеколог Нилуфар КАБИЛОВА
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ