Летисия Бургос

Летисия Бургос

@ginekologim

Мекисаклик ҳамкасбим, Шимолий Америкадаги репродуктология бўйича етакчи клиника (New Hope Fertility Center)нинг Мексикадаги филиалида ишлаган. Мехикодаги “La Raza” миллий тиббиёт марказида “Инсон репродукцияси биологияси” бўйича махсус курсни тамомлаган. 2017 йил май ойидан 2018 йил мартгача Тошкентда бирга ишлаганмиз. Самарканд, Ургенч, Термиз, Анидижон ва Фарғона шаҳарларида сафарда бўлиб хафталик тиббий кўрикларда юзлаб беморга тиббий маслаҳат берган ва даволаш муолажалари ўтказган. Мен билан деярли тенгдош бўлгани учун яқин дугона бўлиб қолганмиз. Репродуктология соҳасида кўп нарсалар ўргатган. Беморларга кўпинча “We aren’t The God” (Биз Худо эмасмиз) деган сўзни кўп такрорлар эди. Чунки фарзанд кўриш масаласида мурожаат қилганлар кўпинча “100 фоиз кафолат берасизми?” деб сўрайвериб бошини қотиришарди. У билан ҳозир ҳам мулоқот қилиб маслаҳат сўраб тураман. Ҳеч қачон ёрдамини аямайди. Ўзбекистонга келиб топган энг катта ютуғим сен билан танишганим дерди. Насроний бўлса ҳам динимизга ҳурмат билан қарарди. Ҳатто ўз талаби билан телефонига юклаб берганим Қуръони-Каримнинг инглизча маъно таржимасини ўқиб турарди. Ҳақсизликларга дарров эътироз билдирарди. 


Report Page