AndroidBooks.uz 0008

AndroidBooks.uz 0008

@androidbooksuz

«ОЙЖАМОЛ» ЧОЙХОНАСИ ЁХУД ҚИМОРБОЗЛАР
(криминал-триллер)

Фозил қимор ўйнашни жуда яхши кўрарди. Бусиз туролмасди, яшолмасди. Қайсидир бир омади келмаган нохуш кун бу нарсага дучор бўлиб, унга муккасидан кетганди.

Ўттиз беш ёшларни уриб қўйган бола-чақали йигитни бу йўлдан қайтаришга уринмаган хеч ким қолмади. Акаси уришиб-уришиб чарчади. Хотини жавраб кўрди, йиғлаб кўрди – фойдаси бўлмади. Яқин дўстларининг сўзлари, у қулоғидан кириб, бу қулоғидан чиқиб кетди. Ота-онаси тирик бўлганда, нима дейишарди - номаълум.

Унинг дам-бадам қимор ўйнагиси келаберар, қаерда бу иш бўлишидан хабар топса, ўша ерга бор-йўғини кўтариб чопиб борарди. Авваллари фақат ютқазарди. Топган пулини ташлаб кела берарди. Ҳамма ёр-дўстларидан қарздор бўлиб кетди. Турмушидан маза қочди. Лекин, кейинроқ тажрибаси ошдими, ютуқ ҳам ола бошлади. Ишларини анча йўлга қўйиб олди. Қарзларидан ҳам қутилди. Дастмоя пайдо бўлиб, бизнес - тижорат билан шуғиллана бошлади. Аста-секин у кўпчиликка таниш,ҳурмати бор инсон даражасига етди.

Бугун у «Ойжамол»га, катта қиморга таклиф этилган. У ердаги ўйинлар одатда тонгга қадар давом этишини билиб, тўйиб ухлашни ният қилганди. Лекин, саҳарда ғалати туш кўриб уйғониб кетди.

Кенг, кўм-кўк, турли ўт-ўланлар, ёввойи гуллар очилиб ётган кенг далада кетаётганмиш. Даланинг ўртасидаги катта ариқдан тиниқ, биллур сув оқаётганмиш. Фозил чанқабдими, бориб ариқ сувидан мириқиб ҳовучлаб ичибди. Сувга қониб қаддини кўтариб қараса, оёқ остилари тиззасига қадар нажосат эмиш. У ўтлоқ томон юриб, ифлос ботқоқдан чиқибди ва пойафзалини, шимининг этакларини қандай тозаласам экан деб турганда, шундоққина ёнида жарлик пайдо бўлиб, у тубсизликка қулабди. Энди ўлдим, деб ўйлаётган ҳам эканки, уйғониб кетибди.

Аъзойи баданини совуқ тер босган Фозил анчагача ўзига келолмади. «Хартугур, тушим экан! – тин олди у ниҳоят ва ўрнидан турди. Кейин яна ўйлади. – Бу тушнинг таъбири нима экан-а?»

Ушбу китобнинг тўлиқ қисмини 6.000 сўмга сотиб олишингиз мумкин.

Бунинг иккита йўли бор: биринчиси AndroidBooks.uz сайтига кирасиз, рўйхатдан ўтасиз, тўловни амалга оширасиз ва юклаб оласиз.

Иккинчи йўли - агар сайтга киришга ва рўйхатдан ўтишга эринсангиз қуйидаги пластик картага 6.000 сўм ўтказасиз.

8600 0202 6725 6506

Тўловни амалга оширгач, @AndroidBooksUzBot ботга мурожаат қилинг ва ўша ердан кўчириб олинг. Саволлар бўлса кун давомида алоқадамиз.

Бошқа қизиқарли китобларни кўриш учун мана шу ҳаволани босинг.

Мавзуга оид:

Сардор “Бешагачский” - тоза ўғри


Report Page