AndroidBooks.uz 0004

AndroidBooks.uz 0004

@AndroidBooksUzBot

САРДОР “БЕШАГАЧСКИЙ” - ТОЗА ЎҒРИ

Ўзбек адабиётида улкан из қолдирган шоир Пўлат Мўъминнинг фарзанди - Озод Мўъмин Хўжанинг "Сардор “Бешагачский” - тоза ўғри" криминал қиссасини бир ўқиб кўришни тафсия қиламиз. Зеро, бунақасини ҳали ўқимагансиз.

Ичларидаги энг тажрибали, бир неча бор қамалиб, “кўпни кўрган” вакилларга ҳаёлий “Тож” кийдириб, энг юқори “Қонундаги ўғри” лавозимига тасдиқлаганлар. Ва уларга бўйсинганлар, бирор бир “иш”ни қилишдан олдин албатта маслаҳатлашганлар.

Бундай тоифадагилар турли жиноятлардан улуш олиб туришган ва умумий ҳазинага – “обшак”ка йиғишган. Уни зарур пайтларда ўзаро маслаҳат билан у ёки бу амалиётга: кимнидир қамоқдан асрашга ёки у ердан чиқаришга, ўша ерда ётганларнинг оилалари таъминотига, пулга ўч милиция ходимларига ва ҳоказоларга сарфлашган.

*****

Дафн маросими улкан дабдаба билан ўтди.

Вафот этган инсонга охир-оқибатда насиб этадиган икки газлик лаҳадга дабдаба билан олиб бориш бўлса, шунчалик бўлар. Бу маърака даражаси, тўрт йил олдин КПССнинг биринчи котиби Брежневни, икки йил аввал унинг издоши Черненкони, бултур эса, улардан кейин, Давлат Хавфсизлик комитети раислигидан, лип этиб, айтилган лавозимга ўтиб олган Андроповни ҳам кўмиш маросими даражасида эди, десак, кўп хато қилган бўлмаймиз.

Батька «Махно»ни сўнгги манзилга кузатиш учун Москва, Ленинград, Тбилиси, Ереван, Тошкент, Свердловск, Олма-Ота ва бошқа йирик шаҳарлардан жиноят оламининг «нуфузли» кимсалари марҳум руҳига ҳурмат изҳор этиш учун келдилар. Бу маросимда иштирок этувчиларни фақат қариндош – уруғлару, криминал дунё намоёндалари дейиш нотўғри бўлар эди. Улар орасида кўзга кўринган санъат ва эстрада юлдузлари, йирик ташкилотлар раҳбарларининг вакиллари ҳамда милиция идораларинг махфий кузатувчилари-ю, қизиқувчан сон-саноқсиз журналистлар ҳозир-нозир эдилар. Марҳумнинг жасади солинган, қизил дубдан ишланган тобут Киевнинг энг обрўли қабристонига маҳзун мусиқа садолари остида, тошбақа қадам билан юрувчи махсус машина – катафалкда, анвойи гулдасталар, гулчамбарлар билан ўраб олиб борилди. Катафалк олдида юракни эзувчи куй чалаётган кўп кишилик оркестр, ортидан эса дафнда иштирок этаётган машиналарнинг охири кўринмас оқими борди. Бу оқимга халақит берилмаслиги учун Украина пойтахтининг асосий кўчаларида бошқа транспорт харакатлари тўхтатилди. Милиционерлар ҳушёрлик билан маросимнинг тинч ўтишини таъминладилар.

*****

Ушбу китобнинг тўлиқ қисмини 6.000 сўмга сотиб олишингиз мумкин.

Бунинг иккита йўли бор: биринчиси AndroidBooks.uz сайтига кирасиз, рўйхатдан ўтасиз, тўловни амалга оширасиз ва юклаб оласиз.

Иккинчи йўли - агар сайтга киришга ва рўйхатдан ўтишга эринсангиз қуйидаги пластик картага 6.000 сўм ўтказасиз.

8600 0202 6725 6506

Тўловни амалга оширгач, @AndroidBooksUzBot ботга мурожаат қилинг ва ўша ердан кўчириб олинг. Саволлар бўлса кун давомида алоқадамиз.

Бошқа қизиқарли китобларни кўриш учун мана шу ҳаволани босинг.

Мавзуга оид:

«Ойжамол» чойхонаси ёхуд қиморбозлар

Report Page