1-ҲАФТА

1-ҲАФТА

@ginekologim
Уруғланиш

  2-ҳафта

Табриклаймиз ва ҳаётингизнинг энг ажойиб ва мўъжизавий даврига хуш келибсиз! Эҳтимол сиз аллақачон ҳомиладорликни ҳис қила бошлагансиз. Ҳафта ўтиши билан сиз танангиздаги ўзгаришларни ҳам кўрасиз. Ҳафталик ҳомиладорлик бўлимида ҳафтада нимани кўришни билиб олиш учун ҳозир ўқишни бошланг!

Сизнинг олдингизда ичингиздаги боланинг кундан-кун ўсиб боришини кузатадиган 40 ҳафталик бебаҳо давр бор. Биз ҳар ҳафта сиз учун қанчалик қадрли эканлигини биламиз. Шунинг учун ушбу саҳифани ҳомиладорлик ҳафтасини тушуниш ва ундан завқланишни осонлаштириш учун ташкил қилдик..

Соғлом ҳомиладорликни кузатиш учун, биринчи навбатда, сиз "триместр" сўзини учратишингиз турган гап. Балки бу сиз ушбу жараёнда энг кўп эшитадиган сўздир.

Триместр нима?

Триместр - бу 9 ойлик ҳомиладорлик жараёнининг ҳар 3 ойлик даврларига берилган ном. Яъни, ҳомиладорлик даври 3 триместрга бўлинади. Илк 3 ойлик палла 1-чи триместр, 4-5 ва 6-ойлар - 2-триместр ва 7-8 ва 9-ойлар - 3-триместрни англатади. Бошқача қилиб айтганда, ҳомиладорликнинг 3 ойлик даврида бошдан кечирган 3 та муҳим бурилиш нуқталари мавжуд.

Биринчи триместр (илк 3 ойлик палла) ҳомиладорликнинг дастлабки белгиларига қарши курашишга ва танангизни ҳомиладорлик даврига мослаштиришга ҳаракат қиладиган вақт. Бола ва унинг органлари аста-секин шакллана бошлайди ...

Иккинчи триместр (иккинчи 3 ойлик палла) - ҳомиладорликнинг “асалойи” даври. Бу ҳомиладорлик учун одатланган триместр бўлиб, сизнинг илк палладаги шикоятларингиз камаяди ва сиз учун аксарият ҳолларда энг муаммосиз ўтадиган давр. Ҳомила учун эса катта тезликда ўсишни бошлаган давр.

Учинчи триместр (охирги 3 ойлик палла) энди охирги ҳал қилувча палла. Ҳомиладорликнинг “асалойи” даври тугади ва бу даврда айрим муаммолар бошланиши мумкин. Бу туғруқ ва  у билан боғлиқ хавотирлар бошланадиган давр ва айни пайтда фарзанд кўриш истаги энг юқори бўлади. Кичкинтой энди ловиядек эмас, у ҳақиқатан ҳам гўдак ва у туғиладиган кун учун барча тайёргарликни амалга оширади.

Гарчи сиз ҳомиладорлик триместрлари орасидаги аниқ ўзгаришларни бошдан кечирсангиз ҳам, асли ҳомиладорликнинг неча ҳафтали эканлиги муҳимдир.

Ҳомиладорлик ҳафталари орасида чақалоқда ҳам, сизда ҳам ўзгаришлар, ривожланишлар ва аломатлар бўлади. Шунингдек, ҳафта-ҳафта сизда бўладиган ўзгаришларга ва умумий масалаларга ҳам тўхталамиз.

Бизнинг ҳафталик ҳомиладорлик саҳифамиздаги мақолаларимиз мутахассис шифокорлар томонидан тасдиқланган ва ишончли манбалар томонидан тасдиқланган бўлса ҳам, ҳар доим ўз шифокорингиз билан соғлиғингиз ва ташвишларингиз ҳақида гаплашишингизни маслаҳат берамиз. Чунки бу ердаги мақолалар сизни ташвишларингиз ва қизиқишларингизни сўз билан айтишга мажбур қилиши мумкин. Бу саҳифа сизга умумий ўлароқ ҳомиладорлик жараёни ҳақида тушунча бериши мумкин.

Энди ўтиринг, орқага суянинг, дам олинг ва ҳомиладорлигингиздан завқланишга ваъда беринг. Ҳаётингизда энг қизиқарли ва энг катта мукофотга сазовор қиладиган саргузашт бошланади

Ҳомиланинг "саёҳати"

 

Ушбу материал Гинеколог Нилуфар КАБИЛОВА томонидан www.anneysen.com сайтидаги маълумотлар асосида тайёрланди.


ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИГА ҚАЙТИШ

  КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

 

Каналга уланинг:👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ


Report Page