2-ҲАФТА

 2-ҲАФТА

@ginekologim
2 - ҳафталик

1-ҳафта 3-ҳафта

Ҳомиладорликнинг биринчи ҳафтасида нима содир бўлади, эмбрион шаклланган бўладими ёки ҳали йўқми? Ҳомиладорлик ҳафтаси қандай ҳисобланади? Ҳомиладорликнинг биринчи ҳафтасида қандай аломатлар мавжуд? Сиздаги кўплаб саволларга жавоблар шу эрда!

Ҳомиладорликнинг дастлабки ҳафталарида ҳали эмбрион бўлмайди. Аммо бачадон овуляция кунига тайёргарлик кўрмоқда. Бачадоннинг ички девори қалинлашади. У уруғланган тухум ҳужайранинг келиши учун аста-секин тайёрланади ва юмшоқ “ётоқ”қа айланади.

Хўш, ўртада биронта эмбрион йўқлиги сабабли, сиз ҳали ҳомиладор эмассиз ҳам, нега унда бу ҳомиладорликнинг 1 ва 2-ҳафталари деб номланганига ҳайрон бўлишингиз мумкин.

Сперматозоид тухум ҳужайра билан учрашганда аниқ бир вақтни белгилаш қийин. Аниқлаш қийин бўлмаган ягона сана охирги ҳайз циклининг биринчи кунидир. Шифокорлар ушбу санани ҳомиладорликнинг стандарт бошланиш куни сифатида ишлатишади.

 

Ҳомиладорлик ҳафтасини ҳисоблаш

Ҳомиладорликнинг биринчи ҳафтасини ҳисоблаш бироз мураккаб. Бунинг сабаби биринчи 2 хафта тугашидан олдин ҳомиладор деб ҳисобланмасликдир. Ҳомиладорлик фақат 2-ҳафтанинг охирида содир бўлади ва бу ҳомиладорликнинг расмий бошланиши. Ундан олдин, 1 ва 2-ҳафталарда организм ҳомиладорлик учун тайёрланади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳомиладорликнинг биринчи ҳафтаси охирги ҳайз даврининг бошидир. Ҳомиладорликни ҳисоблашда охирги ҳайзда қон келишининг бошланиши маълумот сифатида олинади. Яъни, охирги ҳайз кунининг бошланишидан 40 хафта ҳисобланади.

Бу шуни англатадики, улар ҳайз кўришни ҳомиладорликнинг бир қисми сифатида қабул қилишади, гарчи чақалоқ ҳали онанинг қорнига тушмаган бўлса−да.

Илк ҳафталарда ҳомиладорликнинг белгилари

Танангиздаги кўплаб ўзгаришлар ҳомиладорликни кўрсатиши мумкин. Биринчи ҳафталарда ҳомиладорлик белгилари орасида энг кўп тарқалганлари қуйидагилардир:

Ҳайз кўриш кечикиши;

Кўнгил айниши ёки қусиш;

Овқатни истамаслик ёки овқатга иштиёқ;

Заифлик, чарчоқ, уйқучанлик;

Тез-тез пешоб қилиш;

Оғиздаги темир таъмини ҳис қилиш;

Кўкракларда ҳаддан ташқари сезувчанлик ва баъзи ўзгаришлар;

Кичик тос атрофида ўзгача сезувчанлик пайдо бўлиш;

Ҳидларга ўта сезувчанлик.

"1 ҳафталик ҳомиладорликни қандай билиш мумкин?" деб сўрасангиз, бу белгилар сизга ёрдам бериши мумкин. Аммо, биринчи навбатда, нимани сезасиз ёки қанчасини бошдан кечирасиз, бу нарса ўзгарувчан. Масалан, энг кўп  тарқалгани "Кўнгил айниши ҳомиладорликнинг қайси кунида бошланади?" деган масала. Ушбу мавзу билан қизиқишингизни биламиз, аммо ҳомиладорлик пайтида бошдан кечирган ҳис-туйғулар ва белгилар ҳар бир аёл учун турлича бўлишини билишингиз керак. Шу билан бирга ҳомиладорликнинг энг аниқ илк белгиси ҳайз кўришнинг кечикишидир.

Бизда фойдали мақола бор: Ҳомиладорликнинг дастлабки аломатлари ва улар қачон бошланади?

 

1 ҳафталик ҳомиладорлик учун қон текшируви белгиланадими?

Агар сизда келиши кутилаётган ҳайз келиши муддатидан 1 ҳафта ўтган бўлса (юқорида айтилган ҳисобга кўра бу албатта 1 ҳафталик ҳомила бўлмайди) ва ушбу даврдан кейин қонда ҳомиладорлик тестини ўтказган бўлсангиз, унда сиз ижобий натижани кўришингиз мумкин.

Ҳомиладорлик пайтида овқатланиш схемаси

"Ҳомиладорликнинг дастлабки ҳафталарида нимани эътиборга олиш керак?" деган савол билан қизиқмоқчи бўлсангиз, аввал сиз овқатланишингиз ҳақида қайғуришингиз кераклигини айтиш мумкин. Агар ҳомиладорликдан олдин нормал вазнга эга бўлсангиз, ҳомиладорлик пайтида калория истеъмолини кўпайтиришингиз керак. Биринчи триместрда (биринчи 13 ҳафта) сиз кунига ўртача 2200 калория истеъмол қилишингиз керак. Иккинчи ва учинчи триместрларда, эҳтимол сизга ҳар куни бунга қўшимча раваишда 300 калория керак бўлади.

Қўшимча 300 калория таом порциясини оширишни англатмайди. Олма ва бир пиёла йогурт ҳам 300 калория бўлади! Албатта, ҳомиладорлик даврида кунлик калория миқдорини аниқлаш учун энг тўғри йўл шифокор-мутахассисга мурожаат қилиш бўлади.

Қўшимча калориялар сизга ва ўсаётган чақалоғингизга зарур энергия беради. Ҳомила оқсиллар, ёғлар, углеводлар ишлаб чиқариши ва сақлаши учун энергия сарфлайди. Ҳомиладор тана учун у энергия талаб этилади. Бундан ташқари, қўшимча калориялар танангиздаги ўзгаришларга ёрдам беради. Масалан, сизнинг бачадонингиз ўсиб боради ва қон даражаси 50% га ошади. Бу сизга одатдагидан кўпроқ энергия кераклигини англатади.

Бундан ташқари, калорияларнинг сифати ҳам муҳимдир. Қадоқли, ёғли, ширин овқатлардан узоқлашиш ҳомиладорликнинг дастлабки ҳафталарида овқатланишдаги биринчи рефлексингиз бўлиши керак. Иложи борича табиий, соғлом, мувозанатланган ва мунтазам овқатланиш ҳақида қайғуришингиз керак.

Ошқозон ҳақида шикоятлар

Ҳомиладорлик пайтида кўнгил айниш, шишиш, жиғилдон қайнаши, ич қотиши ва ел каби шикоятлар билан курашишнинг энг яхши усулларидан бири бу парҳезни ўзгартиришдир. Агар сиз озуқавий эҳтиёжларингизни кун давомида 3 та катта овқатга эмас, балки 6 та кичик овқатга ажратсангиз, ва кун давомида оз-оздан аммо тез-тез (яъни, қисқароқ оралиқ билан) есангиз бу ҳомиладорлик жараёни давомида кўп жиҳатдан фойдали бўлади.

Ушбу усул ҳомиладорликнинг шикоятларини ҳал этиш билан бирга қондаги шакар миқдорини ҳам  маълум даражада ушлаб туради ва сизнинг энергиянгиз юқори бўлади. 


Ушбу материал Гинеколог Нилуфар КАБИЛОВА томонидан www.anneysen.com сайтидаги маълумотлар асосида тайёрланди.


ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИГА ҚАЙТИШ

  КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

 

Каналга уланинг:👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ


Report Page