Оқолтинда «Нексия» минган аёл ЙТҲ содир қилди (тафсилотлар)

Оқолтинда «Нексия» минган аёл ЙТҲ содир қилди (тафсилотлар)

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Аввалроқ, Оқолтин тумани ҳудудида Оқолтин тумани ҳудудида «Ласетти» ва «Нексия» иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлганлиги ҳақида хабар бергандик.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати томонидан мазкур ҳолат юзасидан расмий хабар берилди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

"2020 йил 20 октябр куни соат 12:10 ларда фуқаро Ч.М ўзига тегишли Нексия-2 русумли 40 V 311 АА автомашинасини Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобил йўлининг 7-кмда бошқариб кетаётиб, йўлнинг қарама қарши томонига ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган фуқаро Э.Ж. бошқарувидаги Ласетти русумли 25 757 ЕАА давлат белгили автомашина билан тўқнашиб ЙТХ содир этган.

Натижада Нексия-2 автомашинада бўлган ҳайдовчи аёлнинг 2008 йилда туғилган қизи Х.М. енгил тан шикасти олиб биринчи ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштируқ ишлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Гулистон шаҳрида «Ласетти» ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, транспорт воситаси билан йўл четига чиқиб кетиб, бетон таянчга бориб урилиши оқибатида аянчли ЙТҲ содир бўлганлиги, Сирдарёда «Каптива» — «Цементовоз»нинг орқасидан урилганлиги, шунингдек, Боёвут туманида иккита тезликни ўлчовчи махсус мосламалар ўрнатилганлиги, Ширин шаҳрида "50"дан ошган ҳайдовчилар радарга тушиши мумкинлиги, Гулистон тумани ҳудудида тезлик ўлчовчи махсус мосламалар сони кўпайганлиги, Гулистон тумани ҳудудига махсус тезлик ўлчовчи мослама ўрнатилганлиги, шунингдек, айнан шу ҳудудда аянчли ЙТҲ содир бўлганлиги ҳақида хабарлар берилганди.

Шунингдек, аввал хабар берганимиздек, Сирдарё вилоятида ўтган 9 ой мобайнида 101 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, шундан 39 тасида ўлим ҳолатлари қайд қилинганди.

Ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб қоламиз!

Report Page