Диққат: Эндиликда Ширин шаҳрида ҳам "50"дан ошган ҳайдовчилар радарга тушади

Диққат: Эндиликда Ширин шаҳрида ҳам "50"дан ошган ҳайдовчилар радарга тушади

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматиининг хабарига кўра, Ширин шаҳар "Халқлар дўстлиги" кўчасига янги радар ўрнатилди.

Хабарга кўра, эндиликда шаҳар ҳудудида 50 км/соат тезликдан ошириш тақиқланади. Ушбу радар шаҳарнинг "Халқлар дўстлиги" кўчаси Фитнес клуби биноси рўпарасига ўрнатилгани айтилмоқда.

Аввалроқ, Гулистон тумани ҳудудида тезлик ўлчовчи махсус мосламалар сони кўпайганлиги, туман ҳудудига махсус тезлик ўлчовчи мослама ўрнатилганлиги, шунингдек, айнан шу ҳудудда аянчли ЙТҲ содир бўлганлиги ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, Сирдарё вилоятида ўтган 9 ой мобайнида 101 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, шундан 39 тасида ўлим ҳолатлари қайд қилинган.

Ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб қоламиз!

Report Page