"Янги Тошкент" маҳалласи пресс-тур доирасидаги сўнги манзил бўлди (фото)

"Янги Тошкент" маҳалласи пресс-тур доирасидаги сўнги манзил бўлди (фото)

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Аввал хабар берганимиздек, бугун 20 октябрь куни республика оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар Сирдарё вилоятига ташриф буюришди.

Уларнинг илк ташриф манзили Сирдарё туманидаги “SIRDARYO-MEGA-LUKS” қўшма корхонаси бўлганди. Шунингдек, кейинчалик Сардоба тумани “Дўстлик” маҳалласида жойлашган “Sardoba Oqsaroy Tekstil” МЧЖ тикув трикотаж махсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан яқиндан танишишганди.

Шунингдек, пресс тур иштирокчилари Мирзаобод тумани “Навбаҳор” маҳалласида қад ростлаган кўп қаватли уйлар ва яқиндагина фойдаланишга топширилган иссиқхона фаолияти билан танишишганди.

Пресс тур иштирокчиларининг навбатдаги манзили эса "Янги Ўзбекистон" маҳалласи бўлганди.

ЎзА директорининг ўринбосари, таниқли блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Telegram'даги «Xushnudbek.uz» каналида Сардоба талофатидан сўнг янгитдан бунёд этилган “Янги Тошкент” маҳалласидаги таъсуротлари ҳақида хабар жойлаганди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, "Янги Тошкент" маҳалласи пресс-тур доирасидаги сўнги манзил бўлди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Оқолтин туманидаги “Янги Тошкент” маҳалласида 130 та бетон-панелли уй-жойда таъмирлаш тиклаш ишлари бажарилиб, 200 дан зиёд оиланинг яшаш шароити яхшиланди. Маҳалланинг ҳар бир кўчасига Тошкент шаҳрининг туманлари номи берилди. 

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Бу ерда маҳалла гузари, кутубхона, болалар майдончаси, спорт комплекси барпо этилган. Ички йўллар қурилиб, электр энергияси, табиий газ, ичимлик сув таъминоти тикланган.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

“Янги Тошкент” маҳалласи 8 та кўчали қилиб қурилди. Маҳаллада 135 та хонадон қайта қад ростлади. Ҳозир бу ерда 1200 дан зиёд аҳоли яшамоқда.

Шунингдек, ҳудуддаги 130 ўринли 5-мактабгача таълим муассасаси, 150 ўринли мактаб биноси ҳам қайта таъмирланди.

Report Page