«Ҳақиқий Тошкентдан асосий фарқи “Янги Тошкент”даги курант соати тагида ресторан эмас, кутубхона бор экан» — Таниқли блогер Сардоба талофатидан сўнг янгитдан бунёд этилган “Янги Тошкент” маҳалласи ҳақида

«Ҳақиқий Тошкентдан асосий фарқи “Янги Тошкент”даги курант соати тагида ресторан эмас, кутубхона бор экан» — Таниқли блогер Сардоба талофатидан сўнг янгитдан бунёд этилган “Янги Тошкент” маҳалласи ҳақида

@Sirdaryo
Фото: «Xushnudbek.uz»

Аввал хабар берганимиздек, бугун 20 октябрь куни республика оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар Сирдарё вилоятига ташриф буюришди.

Уларнинг илк ташриф манзили Сирдарё туманидаги “SIRDARYO-MEGA-LUKS” қўшма корхонаси бўлганди. Шунингдек, кейинчалик Сардоба тумани “Дўстлик” маҳалласида жойлашган “Sardoba Oqsaroy Tekstil” МЧЖ тикув трикотаж махсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан яқиндан танишишганди.

Шунингдек, пресс тур иштирокчилари Мирзаобод тумани “Навбаҳор” маҳалласида қад ростлаган кўп қаватли уйлар ва яқиндагина фойдаланишга топширилган иссиқхона фаолияти билан танишишганди.

Пресс тур иштирокчиларининг навбатдаги манзили эса "Янги Ўзбекистон" маҳалласи бўлганди.

ЎзА директорининг ўринбосари, таниқли блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Telegram'даги «Xushnudbek.uz» каналида Сардоба талофатидан сўнг янгитдан бунёд этилган “Янги Тошкент” маҳалласидаги таъсуротлари ҳақида хабар жойлади.

Фото: «Xushnudbek.uz»
Фото: «Xushnudbek.uz»
Фото: «Xushnudbek.uz»
Фото: «Xushnudbek.uz»
Фото: «Xushnudbek.uz»
Фото: «Xushnudbek.uz»

"Оқолтин туманидаги “Янги Тошкент” маҳалласи. 1 қаватли коттежлар.

Ҳақиқий Тошкентдан асосий фарқи “Янги Тошкент”даги курант соати тагида ресторан эмас, кутубхона бор экан", - дейилади хабарда.

Report Page